29 апрель куни Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи #LaserHomeRun онлайн лойиҳасини йўлга қўяётгани ҳақида маълум қилган эди. Хабар берганимиздек, мазкур мусобақада барча ёш тоифасидаги кўнгиллилар қатнашиши мумкин. Шунда иштирокчилар ўз ёш тоифаларида турли кардио-машғулотларни бажаришгач, лазерли тўппончадан ўқ отишлари керак бўлади. Оддий шароитдаги Laser Run мусобақасида ўқ отиш югуриш машқидан сўнг амалга оширилади.
Ўзбекистон терма жамоаси эса халқаро ташкилотнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади ва қуйидаги таркибда иштирок этишни режалаштирди: ⠀⠀
1. Баҳромжон Газиев – Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси.
⠀
2. Алисэ Фахрутдинова – Токио Олимпиадаси лицензиати.
⠀
3. Александр Савкин – Токио Олимпиадаси лицензиати.
⠀
4. Виолетта Зарали – Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи.
⠀
5. Садриддин Кобилжонов – ёшлар терма жамоаси аъзоси.
⠀
6. Богдан Ульжаев – ёшлар терма жамоаси аъзоси.
⠀
7. Ярослав Ульжаев – ёшлар терма жамоаси аъзоси.
⠀
8. Кира Цой – ёшлар терма жамоаси аъзоси.
⠀
9. Искандер Гулямов – ёшлар терма жамоаси аъзоси.