Оилангизни мазали пишириқлар билан хурсанд қилинг! Оддий ва мазали иссиқ сутли бисквитли пирогни оддий ингредиентлар билан тайёрлаш мумкин. Унинг таъми ва тузилиши ҳар қандай вазиятга мос келади.
⠀
Таркиби: тухум – 4 дона; шакар 150 г; ваниль 1 ош қошиқ; ун – 165 г; хамир юмшатгич (разрыхлитель) 1 ош қошиқ; туз 1/8 ош қошиқ; сут 1 стакан; сариёғ 110 г; долчин 1 ош қошиқ.
⠀
Қандай пиширилади:
1. Катта идишда тухум ва шакарни миксер билан яхшилаб аралаштириб олинг.
2. Унга ванил экстракти қўшинг. Aлоҳида идишда аста-секин тухум аралашмасига қўшиб, ун, хамир юмшатгич (разрыхлитель) ва тузни аралаштиринг.
3. Кичик идишда сут ва сариёғни иситинг ва улар қизиб кетмасин, сариёғ эрисин.
4. Секин-аста хамирга сут қўшинг, бир текис кўринишга келгунча яхшилаб аралаштиринг.
5. Хамирни пишириладиган идишга қуйинг ва олдиндан қиздирилган печда 30-35 дақиқа давомида 180 даражага қадар пиширинг.
6. Пиширилган пирог мева бўлаклари билан безатилиши ёки шунчаки шакар кукуни билан безатилиши мумкин – барчаси тасаввурингизга боғлиқ.
Ёқимли иштаҳа!