Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси одамлар ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Кўплаб компаниялар масофадан туриб ишлаш режимига ўтиши иш жараёнида баъзи қийинчиликларни келтириб чиқарди. Бундай шароитда раҳбар ишчиларнинг жамоавий руҳини сақлаб туриши муҳимдир.
Accenture агентлиги томонидан 10 мамлакатдан келган 15000 ходимларнинг натижаларига асосланиб ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижаларига кўра, раҳбарнинг жамоа қандай ёрдам кўрсата олиши мумкинлигини аниқлади.
Тадқиқотчилар жамоа эҳтиёжларини 3 даражага ажратишди:
— Асосий даражадаги жисмоний эҳтиёжлар. Улар хавфсизлик ҳисси билан боғлиқ бўлиб, одамлар потенциал хавфлардан ҳимояланганлигини ҳис қилишлари керак.
— Психологик ҳолат. Баъзилар учун ишни уйда ташкил қилиш қийинлигини тушуниш жуда муҳим.Масалан, ходимларда интизомга риоя этиш кўникмаси етишмаслиги мумкин. Ёки уйда доимий парваришга муҳтож ёш болаларнинг бўлиши ҳам жараёнга таъсирини кўрсатмай қолмайди.
— Мулоқотга бўлган эҳтиёж. Ходимлар умумий ишда иштирок этишларини ҳис қилишлари керак. Ходимларингиз билан муносабатда бўлиш жуда муҳимдир.
Тадқиқотчилар бир нечта кўрсатмаларни раҳбар ва унинг ходимларига масофада ишлашга ёрдам берувчи тавсиялар сифатида келтириб ўтишади.
1. Масофада ишлаш масалалари билан шуғулланувчи менежерлар гуруҳини яратинг
Раҳбарият ва ёрдамчилар ишидаги биринчи қадам бу компания сиёсатини янгилашдир. Ходимларга янги шароитларга мослашишга ёрдам бериш лозим. Масофавий иш уйда мажбурий қолиш эмас, балки келажакда одатий иш шаклига айланиши керак. Шунинг учун иш соатлари, таътил жадвали, ходимлар ва мижозлар билан мулоқот ҳамда учрашувлар форматини янгилаш муҳимдир.
Ходимларга инқирознинг психологик ва жисмоний таъсирини юмшатиш учун уйда қандай қилиб тўғри ишлаш кераклигини, бу даврда қандай дастурлардан фойдаланиш лозимлигини, уйда офисни қандай ташкил қилишни ва ҳоказоларни тушунтиринг. Ушбу муаммолар раҳбар ва зарур мутахассислардан иборат “штаб“ томонидан ҳал қилиниши керак.
2. Ходимлар орасидаги масофани “қисқартириш“
“Раҳбар — ходим“ иерархиясини унутинг, “мослашувчан шароитларда“ ишлашни ўрганинг: жамоангизга ишонинг, менежерларга хоҳлаганича ишлашга ва юзага келган муаммоларни ҳал қилишда уларга мустақил бўлишга имкон беринг. Aгар сизда бирор тушунмовчилик пайдо бўлса ёки у ёки бошқа ходимнинг ишидан рози бўлмасангиз, ушбу масалани гуруҳларда эмас, балки шахсий хабарлар орқали ходим билан “яккама якка“ ҳал қилинг.
3. Компаниянинг умумий қадриятларига риоя қилинг
Карантин пайтида аҳиллик ва бирдамлик туйғусини сақлаш жуда муҳимдир. Ушбу даврда ҳар бир бажарилган ишда ходимлар нима учун буни бажараётгани ва умумий инқироздан омон қолишда қандай ёрдам бера олиши мумкинлигини тушунишлари керак.
Ходимлар билан суҳбатларда соғлом иш муҳитини сақлашга эътибор беринг. Ходимларга компаниянинг устувор манфаатларини тушунтиришни унутманг ва уларга жамоанинг бир қисми эканлигини ҳис қилишлари учун кўмаклашинг.
4. Ҳаётдан мисоллар келтиринг
Кўпчилик компаниялар улкан статистик ҳисоботларни жамлайди, турли рақамларни келтиришади, аммо сиз раҳбар сифатида одамларга шунчаки рақамларнинг ўзи етарли эмаслигини тушунишингиз керак. Ходимларга бошқа компаниялар қийин вазиятларни қандай енгиб ўтаётганини ҳақиқий мисоллар ёрдамида тушунтиринг. Бу орқали уларга раҳбарининг бой тажриба ва ишончга эга эканлигини тушунишишлари учун ёрдам берган бўласиз.
5. Манфаатларингизни тўғри белгиланг
Муҳим бўлмаган вазифалар билан ходимларни ортиқча қийнаманг. Мураккаб пайтларда компания ва ходимларнинг барча ресурсларини фақат муҳим вазифаларга — синовли даврдан омон қолишга ёрдам берувчи ишларга қаратилиши керак. Ходимларга қайси вазифалар асосий ва қайси бири кечиктирилиши мумкинлигини тушунтириш лозим. Уларга умумий натижага таъсир кўрсатмайдиган вазифаларни юкламанг.
Ходимларга одатдаги регламентда белгиланган мажбуриятларни эмас, балки уларнинг имкониятлари даражасидаги вазифаларни топширинг.
6. Топ-менежерлар ҳамкасбларни тушунишлари керак
Жамоа билан учрашувингизни норасмий саволлар билан бошланг. Ўзингизни худди офисда ишлаётгандек кўрсатишингиз шарт эмас. Ходимларга конференц-алоқада ишлаётган пайтда мушук югуриб ўтиши ёки чақалоқ йиғиси нормал ҳолат эканлигини тушунтиринг. Инсонийликни ёддан чиқарманг, фақат фойдали иш коеффициенти ҳақида ўйлаш доим ижобий натижа беравермайди.
7. Ходимларнинг саволларини эътиборсиз қолдирманг
Мулоқот жараёнида ходим сизга бирор савол берган бўлса, уларни эътиборсиз қолдирманг. Янгификрлар олиш учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказинг.
8. Келажакда масофавий иш шаклини иш оқимига қўшинг
Карантин тугаганидан кейин ҳам, масофадан туриб ишлашни унутманг. Самарали бошқарув ва иш жараёнини ташкил этиш бўйича турли тренинглар орқали топ-менежерлар тажрибаларини ўрганинг. Масофавий ишда юқори самарадорлик кўрсатган ходимларни рағбатлантиринг, ушбу форматга кўникиши қийналганларга эса ёрдам беринг. Келажакда шу тарзда ишловчи масофавий гуруҳларни
яратинг.
9. Ўз компаниянгизни келажакдаги шароитларга тайёрланг
Инқироз даврида глобал вазифаларни ишлаб чиқиш ва ҳамкасблар билан компания келажагини муҳокама қилиш учун 2 соат вақт ажратинг. Сизга бу вақтни беҳуда сарфлашдек туюлиши мумкин, аммо ишонинг, бу сизга одатдаги жараёндан қочиб, ишчилар ривожланишига туртки беради. Эртами-кечми пандемия ўтиб кетади, бизнес ва ходимлар эса ўз ўрнида қолади.
Манба: https://hbr-russia.ru/management/upravlenie-personalom/828701