Қадимий Хоразм анъаналари ва Қанғли-Кушон даври ёдгорликларига тегишли қадимги Қўй қирилган қалъаси Қизилқум чўлида (Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида) милоддан аввалги IV-III асрларда қурилган.
Қўй қирилган қалъа шунчаки қалъа эмас, у Хоразм давлати подшолари кўмилган ва эҳтимол илоҳий жисмларга сиғинилган ибодатхонадир. Мажмуа икки қаватли, диаметри 44-45 метрни ташкил этувчи юмалоқ бинодан иборат. Aсосий тузилиши бир-биридан тенг масофада жойлашган тўққиз минораси бўлган қўшалоқ истеҳком девори билан ўралган.
Қўй қирилган қалъанинг 18 та якуний қалъасининг бошқа шунга ўхшаш тузилмалардан ажралиб турадиган ўзига хос хусусияти шундаки, у доира шаклига эга. Деворларининг атрофи 865 метрни ташкил қилади. Мажмуанинг ўртасида икки қаватли цилиндрсимон бино жойлашган бўлиб, биринчи қават 9 та хонадан иборат ва уларнинг ҳар бири иккита гумбазга эга.
Қалъа ривожланиб борган сари деворлар ва марказий бино ўртасида маиший эҳтиёжлар хонаси, шунингдек, яшаш хоналари барпо этилди. Баъзи хоналар оташкадаларни (марҳумнинг суякларини дафн қилиш учун махсус вазалар) сақлаш учун ишлатилган.
Баъзи археологлар (масалан, С.П. Толстов) хоналарни астрономик кузатишлар учун қулай қилиб қурилган, деган ғояни илгари суради. Комплекснинг марказида самовий жисмларни ўрганиш учун расадхона бўлган деган фаразлар ҳам мавжуд.
Комплекс шакли сайёрамиз тизимининг асосий юлдузи – Қуёшни эслатади. Шу ўринда, қадимги хоразмликлар қуёшга сажда қилишганини таъкидлаш керак ва қалъанинг шакли шу омил билан боғлиқ.
Қалъа археологлар ва этнографлар учун тадқиқот объектига айланган. Қазилма ишлари давомида қадимий Хоразмнинг санъат намуналари: портретлар, кўзалар (анималистик йўналишда), қадимги худолар ҳайкаллари, зардуштийлик динининг турли маросим аксессуарлари топилган. Бу барча топилмалар милоддан аввалги IV-III асрларда оидлигини кўрсатади. Хоразмда чизмачилик, мусиқа, санъат, рақс, театр санъати мавжуд эди.
Милоддан аввалги II-I асрларгача қалъадаги ибодатхона ташландиқ ҳолга келиб қолади. Унинг харобалари ўрнида яна олти аср давом этадиган шаҳарча пайдо бўлади.
Манба: http://dkm.gov.uz/ru/koj-krylgan-kala-krepost-pogibsih-ovec