Айни пайтда юзага келган карантин шароити сабаб спортчиларимиз уй шароитида шуғулланишга мажбур бўлишмоқда. Бироқ бу машғулотлар зарур спорт инвентарларини талаб қилиши табиий.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчиларимизнинг уй шароитида шуғулланишлари учун зарур жиҳозларни етказиб бермоқда. Бу борада бокс, каратэ, қиличбозлик, оғир атлетика, спорт курашлари, велоспорт, пара-пуэрлифтинг ва пара-сузиш бўйича терма жамоамиз аъзолари уй шароити учун керакли машғулот анжомларини қабул қилиб олишди.

Етказиб берилган анжомлар сакроғич, спорт резинаси, тарози, гимнастика тўплари, йога гиламчаси каби инвентарларни ўз ичига олади.