Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси сизлар учун «МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастурининг галдаги сонини тақдим этади.
Бугунги сонимиздан анъанага мувофиқ кун тарихига оид қизиқарли ва жаҳон спортидаги энг сўнгги янгиликлар жой олган. Меҳмонимиз эса Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси, тезкор штаб бошлиғи Шерзод Ташматов бўлади. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновдан операнинг юртмиздаги тарихи ва унинг фаолияти ҳақидаги суҳбат ҳам мазкур дастуримиздан жой олган.