#ваҳимасизкарантин
Қиличбоз спортчилар уй шароитида машғулотларини давом эттиришмоқда!
Республикамиз вилоятлари Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимидаги барча спорт таълим муассасалари, жумаладан Тошкент вилояти Чирчиқ шахрида қиличбозлик билан шуғулланувчи ёш спортчилар ҳам карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз уйларида масофавий машғулотларни давом эттиришмоқда.
Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси Чирчиқ шаҳридаги қиличбозлик залида фаолият олиб борувчи сабля йўналиши бўйича мураббий Шавкат Турдиқулов карантин даврида ўз ўқувчиларига ҳар кунги бадантарбия ва қиличбозлик машғулотларини онлайн тизимида кўрсатиб бериб, уларга керакли тавсия ва йўриқномалар бериб бормоқда.
Уйда қолинг, биз сиз билан коронавирусни бирга енгамиз!
ЎзҚФ Матбуот хизмати