“МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг навбатдаги сони хонадонингиз меҳмони. 28 апрель санасига тўғри келган дастурда, аввало, ушбу кун тарихига оид қизиқарли воқеликлар кутмоқда.
Коронавирус пандемияси барча давлатлар бюджетига шу қадар катта таъсир ўтказмоқдаки, ҳатто Франция ҳукумати 2024 йил бўладиган Париж Олимпиадасини ўтказиш билан боғлиқ молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Франция томони энди қандай йўл тутади? Машҳур “Daily Mail” нашри ўз версиясига кўра АПЛнинг энг яхши футболчилари номини эълон қилди. Бугунги дастуримизда шу ва бошқа қизиқарли саволларга жавоб топасиз.