1908 йил 27 апрель Буюк Британия пойтахтида тартиб бўйича тўртинчи, Лондон шаҳри тарихида эса биринчи бор ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган санадир. Шунингдек, ушбу санада сиз-у биз билган бир қатор таниқли шахслар ҳам таваллуд топишган.

Айни пайтда кўплаб терма жамоаларимиз қатори замонавий бешкурашчиларимиз ҳам карантин шароитида машғулотларни олиб боришмоқда. Спортчиларимизнинг тайёргарлик жараёни ва федерациянинг ўз олдига қўйган режалари хусусида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси, йилқичилик ва от спорти федерация раисининг ўринбосари Баҳромжон Газиев билан суҳбат «МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастурининг бугунги сонидан ўрин олган.