Қадрли дўстлар, айни пайтда карантин сабабли барчамиз ўз уйимизда ўтирибмиз. Бироқ ҳеч шубҳа йўқки, бу ҳолат узоқ давом этмайди ва тез орада ҳаётимиз аввалгидек ўз изига тушиб кетади. Олдинда ёзнинг жазирама кунлари турибди. Бу эса биздан сайр ва жисмоний фаолликни талаб қилади.
Шунда энг оддий транспорт воситаси бўлмиш велосипедда шаҳар ёки табиат қўйнида қандай дам олиш мумкин?
Эртами кечми, ота-оналар олдида ўз фарзандига велосипед сотиб олишдек вазифа туради. Хўш, велосипед қандай танланади? Сотиб олаётганда биринчи галда нималарга эътибор қаратиш керак?
Ҳозирги хил-хил танловлар турган пайтда болалар учун велосипед танлаш ҳам масъулиятли жараён бўлиб, унда кўплаб омилларни ҳисобга олиш керак. Велосипедлар шартли равишда болалар, ўсмирлар ва катталар учун каби турларга бўлинади.
Болалар велосипеди
- Болалар велосипеди кўпроқ транспорт воситасидан ўйинчоққа мойилдир. Аммо 3 ёшгача бўлган болаларга у ўзлаштириши учун маълум вақт ва маҳорат талаб қиладиган жиддий техникадир.
- Сиз боланинг ўсиши, ёши ва ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда велосипед танлашингиз керак.
- Уч ғилдиракли велосипедлар болалар учун чиқарилади. Уларнинг педаллари олд ғилдиракка қаттиқ ўрнатилган, созлаш мосламалари йўқ ва мойлаш талаб қилинмайди.
- Кичкинтойлар учун импорт қилинган велосипедларнинг янада кенгроқ ассортименти бўлади.
- Улар жозибали рангларга эга ва ўриндиқ баландлигини мослаштириш имконияти мавжуд.
Ўсмирлар велосипедлари
- Аслида ўсмирлар велосипедлари 7-15 ёшли болалар учун. Фақат улар катталаштирилган ва енгиллаштирилган бўлади.
- Шунинг учун дизайн ушбу ёшдаги ўспириннинг ривожланиш имкониятлари ва хусусиятларини инобатга олади.
- Ўсмирлар велосипедларида хавфсизлик ва қўшимча ҳимоя тузилмаларини яратишга катта эътибор берилади. Масалан,
– Тезлик чекловчилар;
– Кийимнинг ғилдиракларга тушиб қолмаслигига йўл қўймайдиган қалқон;
– Зарбани ютувчи вилкалар. Улар ҳаракат вақтида қўлга тушадиган оғирликни сезиларли даражада камайтиради. - Бундан ташқари ўсмирлар велосипедлари ўриндиқлар ва тутқич баландлигини бошқариш имконияти билан жиҳозланган.
Велосипед танлашда нимани инобатга олиш керак?
1. Велосипедни боланинг “ўсиши учун” сотиб олманг;
2. Бола билан харид қилиш тавсия этилади. Бунда боланинг ўзи танловда қатнашиб, қулайликларини кўздан кечиргани маъқул;
3. Жуда мураккаб намунани танламанг. Қўшимча жиҳозларни ҳам энг зарурларини олинг: юк қўйгич, қўнғироқ, нур қайтаргич . . .
4. Ҳаракатнинг яхшироқ маневрлилиги ва велосипедни ўзингиз кўтара олишингиз учун рамаси енгилроқ бўлиши керак.
5. Яхшироқ тортиши учун ғилдиракларни кенгроғини олиш лозим. Занжирда ҳимоя қисми бўлишига аҳамият беринг.
6. Велосипедни ҳар бир дўконда боланинг бўйи ва вазнига қараб аниқроқ танлаш учун махсус жадваллар мавжуд.
Мана, асосий характерлар шулар!
Сизга омадли харид тилаб қоламиз. Сиз ва фарзандингиз учун велосипеддан ёрқин ва унутилмас эмоциялар ҳамроҳ бўлсин!
МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти