Муҳаммад Раҳимхон II – ҳукмронлиги 1770 йилдан бошланган Хива хонлигининг машҳур ҳукмдоридир. У Қўнғирот сулоласининг энг маърифатли шахсларидан бири эди. Феруз тахаллуси билан шеър ёзган.
Хоннинг бошқаруви кўплаб ободонлаштириш ишлари, сиёсат ва иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар ва биринчи навбатда таълим соҳасидаги янгиликлар билан тавсифланади. Унинг шарофати билан Хивада дунёвий фанлар ўқитиладиган «янги усул» мактаблари очилди. 1876 йилга келиб қурилган Марказий Осиёдаги энг катта мадраса Муҳаммад Раҳимхон номи билан аталган. Ушбу мадраса талабалари нафақат Қуръонни, балки география, астрономия ва математикани ҳам ўрганишган, шеърлар ёзганлар, баҳс-мунозаралар ҳам олиб боришган.
Мадраса икки қаватли бино бўлиб, кириш эшиги баланд. Унда дарсхоналар, қишки ва ёзги масжидлар, бой кутубхона ва 76 ҳужра мавжуд. Ҳовлида 4 та айвон, бурчакларида кичик миноралар мавжуд.