Кўкалдош мадрасаси Ўрта Осиёдаги тарихий ва меъморий мероснинг муҳим объекти саналади. Бино Тошкентнинг Чорсу майдонидаги баланд тепаликда жойлашган.

Кўкалдош мадрасаси шаҳарнинг энг қадимги биноларидан бири ҳисобланади. Тахминан 1551-1575 йилларда Тошкент хонларининг Кўкалдош лақабли («хоннинг эмикдош укаси») вакили томонидан қурилган.

Мадраса жуда анъанавий кўринишга эга: кенг ҳовли, ҳужралар, дарсхона ва масжид билан безатилган. Aсосий жабҳаси икки қаватли пешайвон ва бурчак миноралари (гулдаста) бўлган баланд пештоқдан иборат.

Маълумки, XVIII аср охирида мадраса карвонсарой сифатида фойдаланилган, 1860 йилда эса Қўқон хонларининг қалъаси бўлиб хизмат қилган. Мадраса, шунингдек, қатлгоҳ вазифасини ҳам бажарган эди – имонсизликда айбланган хотинлар юқори тўсиқдан қопларга солинган ҳолда тош майдонга ташланган.

Бинонинг ўзи пишиқ ғиштдан қилинган ва ўша давр учун ривожланган режа асосида бунёд бўлган. Мадрасанинг фақат битта жабҳаси безатилган. Пештоқда ҳанузгача плиткали безак – сирланган ғишт ва сопол қолдиқларини сақланиб қолган. Улар 1950-йилларда яратилган.

Кўкалдош мадрасаси узоқ вақт таъмирталаб аҳволда эди, аммо шунга қарамай у шу кунгача сақланиб келмоқда. Энди бино қайта тикланди ва пойтахтнинг муҳим маданий объекти ва сайёҳлар ташриф буюрадиган севимли гўшага айланди.

Манба:  http://dkm.gov.uz/ru/medrese-kukeldas-taskent