Миннатдорчилик
Миннатдорчилик
Ўзбекистон қиличбозлик спорти фахрийлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев, шунингдек, тиббиёт муассасалари ходимларига юртимизда коронавирус пандемиясига қарши олиб бораётган фидокорона ва эзгу меҳнатлари учун алоҳида миннатдорчилик исҳор этдилар.
Маълумки, инсонийлик ва олижаноблик халқимизга хос қадриятлардир. Бу мураккаб даврда эса давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида мамлакатимизда фавқулодда профилактика чора-тадбирлари қанчалик ўз вақтида амалга оширилаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Ишонамизки, аҳиллик ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз бу ҳалокатли пандемияга самарали қарши тура оламиз.
Ўзингиз ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Уйда қолинг!
ЎҚФ Матбуот хизмати