Рамазон ойининг илк кунини қайноқ хабарлар билан бошлаймиз. “МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастурининг яна бир сони хонадонингиз меҳмони. Бугун Сизларни анъанага кўра кун тарихига оид қизиқарли маълумотлар, шунингдек, фойдали гимнастика соғломлаштириш машқлари кутиб турибди
Сиз Илиас Илиадиснинг палов пишира олишини билармидингиз? Ҳозир ўзбек курашчилари орасида қандай челленж кетмоқда? Ўзбек спортчилари ҳозирги кунда халқимиз саломатлиги учун тиним билмаётган шифокор ва тиббиёт ходимларига қандай миннатдорчилик билдиришмоқда? Қизиқ, шундай эмасми? Ундай бўлса, “МОҚ хабарлари”нинг 10-сонини томоша қилинг!