1919 йилда Веймарда меъмор Вальтер Гропиус томонидан ташкил этилган Баухаус университети ўзининг 100 йиллигини нишонламоқда.
Бутун фаолияти давомида ушбу университет дунёга архитектура йўналишини берди ва ХХ асрнинг авангард рассомларининг энг нуфузли бирлашмаси сифатида санъат ва дизайн оламига абадий таъсир кўрсатди.
Баухаус услуби XIX аср охирида дунё меъморчилигининг муҳим босқичига айланди, чунки у борлиққа сайёрамизда акс эттирилган мутлақо янги шаклларни таклиф қилди. Бу даврда – умумий индустриализация замони, янги даврнинг буюклигини ва олам унинг прогрессивлигини акс эттириш учун янги шаклларга муҳтож эди. Баухауснинг таниқли меъморлари ва рассомлари – Лионель Фейнингер, Йоханнес Иттен, Пол Клее ва кейинчалик Василий Кандинский ўз шаҳарлари қиёфасидаги янги тенденцияларни қўллаган ҳолда бу вазифани ўз зиммаларига олдилар.
Бу услуб Баухаус ўқитувчиларининг собиқ иттифоққа эммиграциясидан кейин Ўзбекистонга ҳам «етиб борди». Улардан бири Антонин Урбана эди. Унинг қуйида сиз танишадиган иши Республика аҳолисининг кўнглини хушнуд этади.
«Тошкент архитектура ва қурилиш институти, Дрезден техника университети (ГФР) ва Баухаус билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Тошкент архитектура ёдгорликлари топографиясини ўрганиш» лойиҳаси доирасида юқорида кўрсатилган турар-жой биноларини текшириш ва баҳолаш амалга оширилди. Биноларнинг тарихий-бадиий аҳамияти ва Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ мезонларга мослиги аниқланди. Шу сабабли, уларни асраш кенг жамоатчилик ва келажак авлодлар манфаати учун зарурдир. (Йенс Йордан – меъморий меросни сақлаш бўйича мутахассис, ИКОМОС Германия миллий қўмитаси аъзоси).
Шундай қилиб, бир вақтлар ривожланиб бораётган меъморий йўналиш, бизнинг давримизда ҳақиқий классикага айланди, уни асраш учун маданий меросни сақлаш билан шуғулланадиган кўплаб халқаро ташкилотлар масъулдир. Шуниси қувонарлики, Ўзбекистонда бундай бинога бўлган ҳурмат эҳтиром ва ҳаяжон билан ажралиб туради.