Юмшоқ товуқ рецептини қаймоқли лимон соусида татиб кўринг. Гўштни жуда сувли жойидан олинади, таомда ёқимли ҳид таралиши учун лимон ва зираворлар қўшилади.
⠀
Бизга нима керак?
1 ош қошиқ ўсимлик ёғи; 1 ош қошиқ сариёғ; 500 г товуқ; туз, майдаланган қора қалампир; 2 ош қошиқ товуқ бульони; 1 кичик пиёз; 3 саримсоқ бўлаги; 4 та картошка; ¼ чашка лимон шарбати; ¼ чашка қуюқ қаймоқ; 1 та лимон ва таъбга кўра зираворлар.
⠀
Қандай пиширилади?
1. Ёғ ва сариёғни товада қиздиринг. Товуқ филеси, туз ва қалампир қўшинг. Гўштни олтин жигарранг бўлгунга қадар қовуринг, ҳар томондан тахминан 7-8 дақиқа.
2. Кейин товуқ бульонини майдаланган пиёз, саримсоқ, зираворлар билан товага солинг ва 2 дақиқа қайнатиб олинг.
3. Товуққа доира шаклида кесилган картошкани аралаштиринг, туз ва қалампир сепинг. Қопқоқни ёпиб қўйинг ва 13-15 дақиқа давомида пиширинг. Пишишидан 2 дақиқа олдин лимон шарбати, қаймоқни товага қуйиб, яхшилаб аралаштиринг.
Дастурхонга тортишдан олдин, лаганни лимон ва кўкатлар билан безанг. Ёқимли иштаҳа!