Карантин кунлари сизларни зериктириб қўймаслик учун “МОҚ хабарлари” ўз дастурини давом эттиради. Бугунги дастуримиз давомида 23 апрель куни таваллуд топган машҳур инсонлар, уларнинг ҳаёти ва ижод йўли, «Пахтакор» футбол клуби ва «Бинокор» хоккей жамоаси вакилларидан уй шароитида бажариш мумкин бўлган машғулотлар тўпламини томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек, опера ихлосмандлари учун Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновдан жонли ижро янада яхши дам олишингиз учун айни муддао.