Ўзингизни ўзбек спортининг ишқибози ва билимдони деб ҳисоблайсизми? Унда сизга кичик тест ечиш вазифасини берамиз, шу орқали қанчалик билимдон эканингизни исботлашни таклиф қиламиз.
1/10. Қайси йилда икки футбол жамоаси – Тошкентнинг «Пахтакор» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир хил очко тўплашди ва якунда икки жамоа ғалаба қозонган, деб эълон қилинди?
A. 1992 йилда
Б. 1993 йилда
В. 1994 йилда
2/10. «Пахтакор» футбол клуби қайси йилда ташкил этилган?
A. 1956 йилда
Б. 1975 йилда
В. 1980 йилда
3/10. Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби. Рустам Aкрамов бошчилигидаги термамиз финалда қайси жамоа устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган?
A. Жанубий Корея
Б. Саудия Aрабистони
В. Хитой
4/10. 1998 йилда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари футбол мусобақасида «G» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистон терма жамоаси билан учрашиб, ғалаба қозонди ва энг кўп гол урган жамоага айланди. Голлар сони қанча эди?
A. 9
Б. 12
В. 15
5/10. Ўзбекистонлик футболчилардан қайси бири икки марта «Осиёнинг энг яхши футболчиси» унвонига сазовор бўлган?
A. Сервер Жепаров
Б. Одил Aҳмедов
В. Жаъфар Ирисметов
6/10. 2016 йилда Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида боксчимиз нуфузли соврин – Вэл Баркер кубогини қўлга киритди. Ушбу мукофот нафақат юқори самарадорлик кўрсатибгина қолмай, балки эстетикаси ва гўзаллиги билан ҳам ажралиб турадиган техникаси энг юқори боксчига берилади.
A. Ҳасанбой Дўсматов
Б. Шаҳобиддин Зоиров
В. Фазлиддин Ғайибназаров
7/10. Қишки Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича Ўзбекистон вакили Евгений Рохин биринчи маротаба қачон ҳакамлик қилган?
A. Туриндаги қишки Олимпия ўйинлари, 2006 йил
Б. Ванкувердаги қишки Олимпиада, 2010 йил
В. Солт-Лейк-Сити қишки Олимпия ўйинлари, 2002 йил
8/10. Қишки Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистоннинг ягона вакили ким?
A. Татьяна Малинина
Б. Лина Черязова
В. Наталья Пономарева
9/10. 2016 йилги Рио Олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида рекорд миқдордаги лицензияларни қўлга киритди. Йўлланмаларнинг аниқ сони қанча?
A. 5
Б. 9
Б. 11
10/10. 15 август куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида спортчимиз томонидан “Келдим, кўрдим, ғолиб бўлдим” жумласи янгради. Буни айнан ким айтди?
A. Руслан Нурудинов
Б. Ҳасанбой Дўсматов
В. Шаҳобиддин Зоиров
Хўш, мана шулар! Умид қиламизки, викторинамизнинг барча 10та саволига жавоб бердингиз.
Тўғри жавоблар:
1. А. 1992 йилда;
2. А. 1956 йилда;
3. В. Хитой;
4. В. 15
5. А. Сервер Жепаров;
6. А. Ҳасанбой Дўсматов;
7. А. Туриндаги қишки Олимпия ўйинлари, 2006 йил;
8. Б. Лина Черязова;
9. В. 11;
10. А. Руслан Нурудинов