Спортчиларни машғулот ва мусобақалардан сўнг спорт шифокорлари томонидан қайта тиклаш
Спорт шифокори саҳифаси
Спортчиларни машғулот ва мусобақалардан сўнг
спорт шифокорлари томонидан қайта тиклаш
Замонавий спортнинг энг муҳим муаммоларидан бири спортчиларнинг иш қобилятини оширишдир. Етакчи дунѐ спортчиларининг бир кунда камида 3-4 марта спорт машғулотларини бажаради. Спорт машғулотларини кўлами ва жадаллиги ошиши билан бирга спорт мусобақаларининг сони ҳам ошиб бормоқда. Маълумотларга қараганда айрим етакчи спортчилар даврида 51-54 марта мусобақаларда иштирок этишган.
Чарчаш - бу физиологик жараѐн бўлиб, бирор ақлий ѐки жисмоний юкламадан юзага келади ва қисқа вақли дам олишдан кейин ўтиб кетади. Ўта чарчаш эса чарчаш жараѐнининг усма-уст келиши, касалликлардан сўнг тикланмасдан машғулотларда иштирок этганда, тренировка режими бузилганда пайдо бўладиган, патологияолди ҳолатини ривожланишига сабаб бўладиган ҳолат.
Такрорий катта ҳажмли ва қувватли жисмоний юкланишлар таъсирида спортчи организмида иккита карама-қарши ҳолатлар ривожланади:
1. Жисмоний чиниқиш ва спорт иш қобилятини ошиши (сарфланган энергетик ресурслар қайта тикланган ҳолатларида);
2. Сурункали чарчаш ва спортчини дармони қуриши (мунтазамлик равишда тикланиш жараѐнларининг муддатлари узайган ҳолда).
Спорт машғулотларини жараѐнидаги жадаллаштириш ва спорт иш қобилятини оширишда қайта тиклаш воситаларли кенг мунтазамлик равишда қўлланилишига катта аҳамият берилади. Замонавий спортга таълуқли ҳаддан ташқари физик ва псиҳик (руҳий) юкланишларда қайта тиклаш воситалардан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга этадир.
Ҳозирги замонда қайта тиклаш воситалари икки турли шаклда ўтказилади:
а) спорт машғулотлар ва мусобақалар жараѐнидаги спортчиларни тиклаш системаси .
б) тиббий реабилитация системаси: бошқача айтганда касалланиш, шикастланиш, ўта чарчаш ва ўта зўриқишлардан кейин спортчиларни иш қобилятини қайта тиклашдир.
Қайта тиклаш воситаларининг таснифи
Қайта тиклаш воситалари учта асосий - педагогика, психологик ва тиббий гуруҳларга бўлинади.
Педагогик воситалар
Педагогик. Асосий воситалар бўлиб ҳисобланади, чунки рационал равишда тузилган спорт машғулотларнигина қайта тиклаш жараѐнларини тезлаштиради ва спорт натижаларни оширади. Бунда қуйдаги факторларга катта аҳамият берилади: микро ва макроциклларда шу билан спортчини кўп йиллар давомида тайѐрланишида юкланиш ва дам олишни бирга қўшиб тўғри олиб борилиши. Махсус қайта тиклаш циклларини киритиш, дам олиш кунлар, машғулотларни ҳар хил шароитларда ўтказилиши, мушакларни бўшаштирувчи машқлар, енгил кросслар, машғулотларни кириш ва тугаш қисмларини рационал равишда тузилиши.
Психологик воситалари
Психологик - Асаб танглигини (таранглигини) четлатади, шу боис организмининг ҳаракат ва физиологик функциялари тезда қайта тикланади. Буларга ҳар хил асабий ва рухий ҳолатларини бошқариш усулублар: ухлаб дам олиш, ўз кучига ишонтириш, ўз-ўзини иродасини мустаҳкамлаш, мушакларни бўшаштириш усуллари, бўш вақтларни сермазмунли ўтказиш киради.
Тиббий воситалари
Жисмоний иш қобилиятини тиклашда қўлланиладиган тиббий воситалар асосий рольни ўйнайди.
Юкланиш натижасида организмнинг ички муҳитида кучли ўзгаришлар содир бўлади, қон реакцияси кислотали томонга сурилади, энергетик ресурслар камаяди, терморегуляция, бузилади,
Юрак-қон томир, нафас системаларининг фаолияти бузилади. Буларнинг фаолиятини яхшилашда тиббий воситалар ѐрдам беради. Бунинг натижасида чарчоқлик ҳолати йўқолади, ишқобилияти ошади, организмга кейинги бериладиган юкланишга мосланишини енгиллаштиради.
Спортчилар организмнинг иш қобилятини қайта тиклашда спорт тиббиѐтида кенг комплексли воситалар қўлланилади. Бунга биринчи навбатда махсус овқатланиш ва витаминлар киради.
Энг асосийси эса тикланишнинг жисмоний воситаларнинг йиғиндилари: массаждан тортиб, сауна, термо (иссиқ)- электро,баро,-магнит ва бошқа услублар кўлланилади.
Тиббий воситаларни қўллашда спортчиларнинг индивидуал ҳолатини, ѐшини, жинсини, соғлигини, жисмоний ривожланишига, организмнинг ҳолатига, машғулотнинг ѐки мусобақанинг босқичи ва характерини ҳисобга олиш керак. Бу воситалар шифокор кўрсатмаси асосида қўлланилади.
Тикланиш жараѐнларини - кальций, фосфор, натрий, магнийга бой менерал моддалар тезлаштиради. Бу моддалар мушаклар, бош мия, миокардда алмашинув жараѐнларини бошқариши, ферментларни ва витаминларни организмда ўзлаштирилиши, кислородни ташувчи хусусиятларини, суяк тўқималарини мустаҳкамланишида катта роль ўйнайди.
Тиклаш муаммоларида витаминлар алоҳида ўрин эгаллайди. Катта юкланишларда витаминлар етишмовчилиги юзага келиши мумкин. Замонавий спортда комплексли витаминли препаратлар қўлланилади. Шулар қаторида комплексли препаратлар (углеводлар менирал тузлар микроэлементлар ва витаминлар йиғиндиси ѐки оқсил моддаларни йиғиндиси) кенг қўлланилади.
Фармакологик тиклаш воситалари
Спортчиларни иш қобилятини бир меѐрида сақлаш, катта юкланишлардан кейин, ўткир ва сурункали чарчаш, ўта чарчаш, бетоблик ҳолатиларда, замонавий спортда ҳар хил фармакологик моддалар қўлланилмоқда. Ўсимлик фармкологик моддаларга кўпроқ аҳамият берилади. Ҳар бир вазиятда тренер ва шифокор биргаликда фармокологик моддаларни қабул қилиш масаласини ечишлари лозим.
Витаминлар-Спортчиларнинг иш қобилятини қайта тиклашда витаминлар алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, витаминларнинг етишмовчилиги иш қобилятининг пасайишига, чарчаш ва ҳар хил касаллик ҳолатиларига келтириши мумкин.
Бу дорилар фермент системаларини активлаштиради, иммунитетни оширишга кўмаклашади, тўқимада кислородни ўзлаштиришни яхшилайди, нерв ва гуморал регулицяни ривожлантиради, модда алмашинуви чиқиндиларини организмдан чиқиб кетишини тезлаштиради.
Дориларни буюришга фақат шифокорнинг ҳуқуқи бор. Уларни тренерлар томонидан буюрилиши, спортчиларни ўзлари қўллаши ман этилади.
Ноотроплар - бош миянинг интегратив механизмларига бевосита активлаштирувчи таъсир кўрсатадиган, хотирани яхшилайдиган, фикрлашни стимуллаштирадиган, бош мияни стресс таъсиротига чидамлилигини оширадиган преперат. Ноотроплар координацияни яхшилабгина қолмай, спортдаги йўқолаѐтган кўникма ва техникани тикланишини тезлаштиради.
Катта жисмоний юкланишдан кейин жигар функциясини нормалаштирувчи (гепатопротекторлар) деб аталувчи дори дармонлар. Булар организмни шлаклардан (заҳар чиқиндилар) тез тозалашда, жигардаги модда алмашиниш функциясини ва дезинтоксикацияни (заҳарларни парчалаш) кучайтиришида ѐрдам беради. Булар гептрал, эссенциал ва бошқа дорилар.
Левокарнитин – В гуруҳи витаминларига яқин бўлган табиий моддадир.
Оқсил ва ёғ алмашинувини нормаллаштиради, қоннинг ишқорий заҳирасини тиклайди, кетокислоталар ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактацидознинг даражасини камайтиради, шунингдек ҳаракат фаоллигини оширади ва жисмоний юкламаларга чидамлиликни оширади, айни пайтда гликогенни тежалиб сарфланишига ва уни жигардаги заҳираларини ошишига ёрдам беради. Анаболик таъсир кўрсатади, тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда ошган асосий модда алмашинувни нормаллаштиради, меъда ширасининг секрециясини рағбатлантиради, оқсил ва углеводлар молекулаларини парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини камайтиради ва мушакларда ёғ миқдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптозни ривожланишини тормозлайди, шикастланиш соҳасини чеклайди ва нерв тўқимасини структурасини тиклайди.
Физикавий тиклаш воситалари
Физикавий факторлар юқори биологик активлигига эга бўлиб спорт тнббиѐтида касалликларни олдини олиш, даволаш, организмни чиниқтириш қайта тиклашни тезлаштириши ва иш қобилятини оширишда кенг қўлланилади. Табиий факторлар душлар ванналар махсус ванналар, иссиқлик ва нурлар, кислород, электротоклар массаж ва ҳаммом турлари қўлланилади.
Физикавий факторлар организмда қатор жавоб реакцияларни вужудга келтиради ва шу билан организмнинг ҳимоя кучлирини, ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирига қаршилигини оширади, чарчашни тарқатади, қайта тиклашни тезлаштиради.
Ҳаммомлар (буғлик ва қуруқ-сауна) спорт иш қобилятини қайта тиклашда кенг қўлланилади. Буғли ва қуруқ ҳаммомлар ҳарорати ва намлиги билан ажраладилар. Буғли ҳаммомлар юқори намлиги (70-100%) ва ҳавони паст ҳарорати (40-60 ) билан, қуруқ ҳаволи юқори ҳарорати (70- 1000) ундан ҳам юқори ва ҳам намлиги (5-15% даражасида) билан характерланади. Ҳаддан ташқари исиш, организмнииг функцияларини ва иссиқ алмашинуви бузилишига ҳавфли вазиятлари камроқ бўлганлиги туфайли саунани кишилар енгилроқ кўтаришади.
Тиклаш воситалари комплекс равишда ўтказилиши лозим. Тиклаш тадбирларини самадорлиги уларнинг комплекслигига, муддати, спорт тури, спортчининг ѐши ва чарчаш ҳолати даражаларига боғлиқдир.
Сардор Садиков,
Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси
спорт шифокори