"Биз тўғри йўлдамиз ва албатта ғалаба қозонамиз"

 

"Биз тўғри йўлдамиз ва албатта ғалаба қозонамиз"

Ўзбекистон қиличбозлик Миллий терма жамоаси сабля йўналиши бўйича катта мураббийи, уч карра Олимпиада уйинлари Чемпиони Владимир Назлимов спортчиларни руҳлантириб видео мурожаат йўллади.

Бугунги синовли дамлар кўпчиликнинг иродасини синамоқда. Карантин ва чеклаш тадбирларини жорий этилиши барча соҳалар каби спорт соҳасида ҳам масофавий ишлаш ва бошқа амалларни шу йўсинда амалга оширишни тақозо этмоқда. Албатта, ҳозирда спортчиларимиз карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз уйларида масофавий машғулотларни давом эттиришмоқда.

Шу боис ҳам,  Владимир Назлимов ўз мурожаатида қиличбоз спортчиларга уларни янада руҳларини кўтариб, ҳали олдинда жуда катта синовлар кутаётгани ва келгусидаги нуфузли халқаро турнирлар ҳамда Олимпиада ўйинларида ёрқин спорт натижаларига эришиш учун темир интизом ва юксак масъулият билан уй шароитида мураббийлар томонидан берилган онлайн махсус дастурлар асосида якка тартибдаги машғулотларни давом эттириш кераклигини таъкидлади.