Даставвал кийимингизнинг матосига эътибор беринг. Чунки улар вирус ҳужайралари кечикиб кириб келишида жуда муҳимдир. Унинг зич ёки услубий бўлиши мақсадга мувофиқдир. Энг мос матолар атлас, сатин, твид, сунъий бахмал чарм, вельвет ва бахмал. Aйтганча, охирги икки тур сўнгги йилларда одатий тарзда жуда машҳур бўлиб кетди. Метал ва пластмассадан ясалган буюмлардан қочишга ҳаракат қилинг. Вирус уларда бир неча кун яшайди.
Уйга қайтганингиздан кейин кийимингизни дезинфекция қилинганига ишонч ҳосил қилинг ва агар у ҳўл бўлса, қуёшда қуритинг. Ультрабинафша нур дезинфекция сифатида жуда яхши таъсир қилади. Aгар пандемия пайтида кўчада кийган кийимларингизни ювмоқчи бўлсангиз, уни 60 даражадан юқори ҳароратда ювинг. Эътибор беринг! Бу ҳароратда ювишдан олдин этикеткасига қаранг, акс ҳолда кийимларингиз шикастланиши мумкин.
Ёрдамчи матреиаллар қанчалик кичик бўлса, шунча яхши бўлади
Олимлар вирус мисда 4 соатгача, картонда 24 соатгача, зангламайдиган пўлат ва пластмассада 3 кунгача яшаши мумкинлигини аниқладилар. Шунинг учун барча тугмачалар ва бошқа аксессуарларни антисептиксиз кийиш мумкин эмас. Сочга тақиладиган заргарлик буюмлари учун ҳам худди шундай. Aгар улардан халос бўлолмасангиз, уйга келганингиздан сўнг дарҳол дезинфекциялашингиз керак.
«Вируслар ва бактериялар сочларга осонгина ёпишади. Шунинг учун барча тиббиёт ходимлари бош кийимларини кийишади», – деб изоҳ беради Москва физика ва технология институти доценти, РФА Физика ва иқтисодиёт институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Олег Батишчев.
Олег Батишчев: «Назарий жиҳатдан, ифлосланган сочларни кўз ёки оғизга кириши юқумли касалликларга чалинишга олиб келади. Шунинг учун уни ташқарига чиққанда турмаклаб олиш ёки ўриб қўйган яхшироқдир. Aммо вируснинг сочлардан қўлларга, сўнгра шиллиқ тўқималарга ўтиши ҳақида тўғридан-тўғри далиллар йўқ.
Мутахассислар ҳар куни эпидемия пайтида сочларини ювишни маслаҳат беришади. Шампунь таркибидаги фаол моддаларда ортиқча ёғ, бактерия ва вируслар билан бирлашган кирларни сув билан ювиб ташлайдиган хусусият мавжуд»