Кичкинтой боладан тортиб ўсмир ёшидаги барча болалар онг ва ақл ривожи жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради. Бу ёшда характерни жиловлаш ва тақиқларни енгиш қийин. Карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш даврида болангиз кундалик хавфсизлигини ўйлашингиз керак.
1-хавф – деразадан тушиш
Шуни унутмангки, ҳатто гаджетларни яхши кўрадиган замонавий болалар ҳам эртами-кечми кўча боласига айланади. Ўз-ўзини изоляция қилиш даврида, деразадан қараб ўтириш улар учун ечим бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан, хавфли деб қарамаган иш катта хавф олиб келиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Aгар деразада ҳимоя панжараси бўлмаса, боланинг очиқ дераза олдида ўтириш хавфи йўқлигига ишонч ҳосил қилинг. Шкаф, кроват, стол, стулни деразадан узоқроққа жойлаштиринг. Aгар бола катта бўлса, у билан очиқ деразанинг хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида суҳбатлашинг. Кичкина болани қўшимча ҳимоя чораси дераза очилганда белги берайдиган шовқин индикаторларидир. Улар қўнғироқ, шамол мусиқаси ёки бошқа нарса бўлиши мумкин. Бу сизга бола деразани очганлиги ҳақида шовқин сигналини беради.
2-хавф – электр токи уриши
Ушбу хавф карантинсиз вақтда ҳам долзарб. Aгар бунга олдиндан эътибор қилмаган бўлсангиз, бола етиб борадиган барча розеткаларга вилка ўрнатишни маслаҳат берамиз. Aгар ҳозир уларни сотиб олишнинг иложи бўлмаса, розеткаларни бирон бир нарса билан ёпин ёки вақтинча изолента билан ёпинг.
3-хавф – заҳарланиш
Маиший кимёвий моддалар ва дори қутиси ҳар доим болаларни оҳанрабодек тортади. Эҳтимол, сиз буни билиб, уларни топиш қийин жойларга сақларсиз. Aммо энди бола кўпроқ вақтини уйда ўтказса ва у ҳатто энг қийин яширин жойларни ҳам топиш имконига эга бўлса, блокираторларни ўрнатиш ёки кимёвий воситалар ва дори қутичасини бола бўйи етмайдиган баландроқ жойга қўйган яхшироқ.
4-хавф – куйиш
Aгар болангиз боғчаси ёки мактабда вақтида овқат пиширган бўлсангиз, энди қизиқувчан одам бугун қандай мазали таом уни кутаётгани ҳақида билишни хоҳлайди. Овқатни фақат оловда пиширишни одат қилинг. Човгум ёки қозон қайноқ сув олиб келаётганингизда бола унинг ёнида эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
5-хавф – жароҳатлар
Энди бола кун бўйи уйда экан, эшиклар тез-тез очилиб, қаттиқ ёпилишига тайёр туринг. Фарзандингиз ўзига зарар бермаслиги учун эшикка чекловчи мосламани ўрнатиш тавсия этилади. Aгар ўз-ўзини изоляция қилиш режимидан олдин уларни сотиб олишга вақт тополмаган бўлсангиз, лекин эҳтиёж пайдо бўлса, тутқичларни сочиқ билан боғлаб қўйинг. Эшикни тез ёпиш зарурати туғилса, бир неча сония ичида сочиқни олиб ташлашингиз мумкин.
Болаларнинг бўш вақти
Телевизор томоша қилиш ва гаджетлар ўйнаш орқали болангиз сизни камроқ безовта қилишига шубҳа йўқ. Aммо бу вақтинча овунчоқ фарзандингизга салбий таъсир кўрсатишини унутманг. Гаджетлар нафақат кўриш қобилияти, балки бола руҳияти ва жисмоний ривожланишига ҳам салбий таъсир қилади, 2 ёшгача бўлган болаларга мултфильмлар тавсия этилмайди. 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларни кунига 20 дақиқа, 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган боғча тарбияланувчисига ярим соатлик, 7 ёшдан 9 ёшгача бўлган болаларни 40 минутлик мультфильм томоша қилиш билан чеклаш ўринли.
Энг яхши ечим болани фойдали ўйинлар билан овутишдир. Столда ўйналадиган ўйинлар билан вақтни ўтказинг ва болангизга ҳам ўргатинг. Aввалига бу қийин бўлади, аммо бошқа муқобил бўлмаса, болага ўзи учун ноодатий бўлган «стол ўйинлари»га (шахмат, домино, монополия ва бошқалар) ўйнаши мумкин.