Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Раҳматжон Рўзихунов 1968 йил 15 апрель куни таваллуд топган. 2015 йилдан бери бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасида фаолият олиб боради, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози фахрий унвони соҳиби. Боксчиларимизнинг Рио Олимпиадаси, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Осиё ўйинларида қайд этган юқори натижаларида ушбу мутахассиснинг хизматлари улкандир.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Раҳматжон Рўзиохуновни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаб қолади.