2019-2020 ХАЛҚАРО МАВСУМИ РАСМАН ЁПИЛДИ ҲАММА ТУРНИРЛАР БЕКОР ҚИЛИНДИ
2019/2020 ХАЛҚАРО МАВСУМИ РАСМАН ЁПИЛДИ
ҲАММА ТУРНИРЛАР БЕКОР ҚИЛИНДИ
Бугунги кунда ФИЕ Президенти А.Б.Усмановдан олинган мактубга асосланиб, қиличбозлик бўйича 2019/2020 йй. халқаро мавсуми расман ёпилди ва барча қиличбозлик мусобақалари бекор қилинди.
"Бир неча ой давомида дунё Cоvid-19 пандемиясидан қаттиқ таъсирланган. Мен барча қиличбозларни, федерацияларни ва қиличбозлик оиласини ХСТ ва сизнинг мамлакатларингиз тавсияларига амал қилишни давом эттиришга даъват этаман.
Cоvid-19 билан боғлиқ глобал вазиятни ҳисобга олиб,
2020 йил апрель, май ва июнь ойиларида ўтказилиниши режалаштирилган барча мусобақаларни бекор қилишга қарор қилинди.
2020 йил мартгача олинган натижалар ва малакалар сақланади. Рейтинглар "музлатилган" тартибда, қолдирилган сўнгги Олимпия саралаш мусобақаларини ўтказишимиз биланоқ фаоллашади:
- Қиличбозлик бўйича рапира йўналишидаги эркаклар ва аёллар Гран-Приси;
- Қиличбозлик бўйича аёллар ўртасидаги сабля йўналишидаги Жаҳон Кубоги босқичи;
-Қиличбозлик бўйича эркаклар ўртасида шапага йўналишидаги Жаҳон Кубогининг босқичи;
- Қиличбозлик бўйича эркаклар ўртасида сабля йўналишидаги Жаҳон Кубоги босқичи;
- Қиличбозлик бўйича хотин-қизлар ўртасида шпага йўналишида Жаҳон Кубоги босқичи.
Юқоридаги мусобақалардан сўнг бўлиб ўтадиган, тўртта ҳудудий саралаш туринирлари:
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал вазият хавфсиз бўлганида;
- спортчилар учун машғулотлар жараёнини олиб бориш имконияти мавжуд бўлганида бўлиб ўтади.
- ҳеч бир федерацияга иштирок этиш имконияти рад этилмайди;
- дастлабки халқаро мусобақалар, жумладан, бир нечта Жаҳон Кубоги/ Гран-При турнирлари "тайёргарлик" мусобақалари ўтказилинади."