Ўзбекистон қиличбозлик Миллий терма жамоа аъзолари барча юртдошларимизни ҳар кунги бадантарбия машқларини бажаришга чорлайди

 

Ўзбекистон қиличбозлик Миллий терма жамоа аъзолари барча юртдошларимизни ҳар кунги бадантарбия машқларини бажаришга чорлайди

Карантин даврида барча қиличбозларимиз ўз уйларида якка тартибда машғулотларни давом эттиришмоқда.

Шу билан бир қаторда спортчилар юртдошларимизни ўз  саломатликларига эътиборли бўлиб, ҳар куни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга чорлайди.

Ўзбекистон қиличбозлик Миллий терма жамоа аъзолари, қиличбозликнинг сабля йўналишидаги Ўзбекистон Чемпионлари ва кўплаб Халқаро турнирлар совриндорлари — Севинч Исмаилова ва Бобур Расуловлар сизларга енгил бадантарбия машқларини уй шароитида қандай бажариш кераклиги тўғрисидаги ўз тавсия ва таклифларини билдиришади.

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг ва спорт билан мунтазам шуғулланинг!

Биз биргаликда албатта коронавирусни енгамиз!

 

ЎҚФ матбуот хизмати