Россиянинг “Зенит” футбол клуби коронавирус пандемияси пайтида “Яндекс.Дўкон” фирмаси билан ҳамкорликда “Биргаликда ғалаба қозонамиз” ҳайрия ҳаракатини бошлади. Жамоа футболчилари мавсумий абономентга эга ўз ишқибозларининг икки тоифаси: 65 ёшдан ошганлар ва ҳаракат қилишга қийналадиганлар учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказиб бера бошладилар.
Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тегишли халқаро ташкилотлар ва Санкт-Петербург шаҳрининг ижтимоий сиёсат ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг тавсиялари асосида шакллантирилмоқда. Бу маҳсулотлар “Яндекс. Дўкон” фирмаси омборида тайёрлаб берилади. Маҳсулотлар дезинфенкция қилинади, маҳсулотларларни тайёрловчилар ҳамда элтиб берувчилар йўлга чиқишларидан олдин тана ҳароратлари ўлчанади, шунингдек уларга ниқоб, қўлқоп ва дезинфекция воситалари берилади.
Ана шу ҳаракатга ўтган йили “Зенит” клубида тўп сурган машҳур футболчи Андрей Аршавин ҳам қўшилди. “Бизнинг чопаримизни Андрей деб аташади. Унинг йўлга чиқишидан олдин тана ҳарорати ўлчанди, ниқоб, қўлқоп ва дезинфекция воситалари берилди”, таништиришди машҳур футболчини клуб вакилари.
“Зенит” клубининг бу ҳайрия ёрдами 30 апрелгача ҳар кун амалга оширилади. Россияда ўзини ўзи сақлаш муддати узайтирилса, клуб ишқибозларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш шундан кейин ҳам давом эттирилади.