12 апрель – Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни

12 апрель – Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни

1961 йилнинг ажойиб баҳор кунларидан бири… 12 апрель. Шу куни ер юзи бўйлаб ҳаммани ҳайратга солган хабар тарқалди, «Инсон космосда!»

Орбита бўйлаб Ер атрофини 108 минутда бир марта тўлиқ айланиб чиқиб, Гагарин космик кемаси эсон-омон ерга қўнди. Космик парвоздан сўнг Юрий Гагарин турли миллат вакиллари билан учрашди. Учрашувда у 300 километр юксакликдан Ер қандай кўриниши, сайёрамиз қанчалик гўзаллиги, «Восток» кемасининг иши тўғрисида ҳикоя қилиб берди. Демак, инсон илк маротаба коинотга чиққанига бугун 59 йил бўлди.