"Куч бирликда - синовларни маърифат билан енгамиз"
Маърифат ва маънавият
"Куч бирликда - синовларни маърифат билан енгамиз"
Айни синов даврида яъни халқимиз бошига тушган пандемияни енгишда бирлашайлик, яқинларимизни, ўзимизни асрайлик. Ушбу ҳолатни жиддийлигини инобатга олишимиз, тўла англамоғимиз шарт ва барча тиббий қоида ва йўриқларга қатьий амал қилмоғимиз керак. Бу билан биз давлатимизга, хукуматимизга пандемияни енгишга ёрдам берган бўламиз...
Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази томонидан пандемияни олдини олиш, карантин даврида аҳолимизнинг ва айниқса ёшларимизнинг уйда қолиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга оид алоҳида ишлаб чиқилган чора тадбирлари асосида фаолият олиб бормоқда. Марказимизнинг Veb-sayt: bilim.natlib.uz, Telegram: @bilim_akm, Instagram: @bilim_akm, Facebook: @bilimakm, Twitter: @AkmBilim, Audiokitoblar @lib_audiobooks, Elektronkitoblar @lib_books каби ижтимоий тармоқлари орқали сиз азиз китобхонлар учун китобларнинг электрон шакллари, аудио китоблар, эртаклар, видеороликлар каби тарғибот усуллари билан онлайн хизматидан мақсадли фойдаланинг!
УЙДА ҚОЛИНГ ВА КИТОБ ЎҚИНГ! Ушбу мақола билан сизларни янги ташкил этилган ҳар бир фаол китобхон ўзи ўқиган китобини бошқа юртдошларига ҳам тавсия қилишга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этади.
ТАНИШИНГ ва иштирок этинг! “Ассалому-алайкум азиз юртдошлар, уйда ўтказаётган вақтингизнинг бир қисмини китоб ўқиш билан ўтказаётганингизга ишонамиз. Шу боис янги #tavsiyakitobim challenjini уюштирдик.
Сиз ўзингиз ўқиб тугатган китобнинг қисқача маъноси ҳақида гапириб “Мен ушбу китобни ўқишни тавсия қиламан. Сиз қайси китобни тавсия қиласиз?” деб видеомурожаатни @bilim_admin га йўллашингиз керак бўлади.
Qadrli kitobxonlar #uydaqoling va o'zingiz o'qigan eng yaxshi kitobni tavsiya qiling!
#tavsiyakitobim”.
⠀Азиз ватандошлар, спортчи ёшлар, китобхон болалар! Сиз ва биз кўпгина машаққатларни енгиб чиққан мард ва олижаноб халқимиз азалдан оғир вазмин бўлиб, синовли кунларга бирлашиб келган. Бугун ана шундай қадриятларимизга хос бўлган бирдамлик ҳар қачонгидан кўра кўпроқ мухимдир.
Дарҳақиқат, бу мураккаб синовларни енгиб ўтишнинг асосий омилларидан бири бу – қатъий интизом, яъни гигиена талабларига тўлиқ риоя қилиш, юксак масъулият билан мамлакатимиз фуқаролари, ҳар биримиз ҳамда жамиятимизнинг аҳил ва ҳамжиҳат бўлишидадир!
Уйда қолиб, санитария гигиена қоидаларига риоя қилишни унутмайлик! Қачонки жипслашиб, мутахассисларнинг тавсияларига, қолаверса карантин даврида тартиб интизомга қатъий риоя қилсак, шундагина ушбу синовли кунларни тезроқ ва самарали енгиб ўтамиз! Биз албатта енгиб ўтамиз, ишонаманки бунга кучимиз, билимимиз, тажрибамиз, сабр қаноатимиз ва албатта шижоатимиз етарли!!!⠀
Ҳурматли юртдошлар! Унутманг, масъулиятли бўлишимиз, барча қоидаларга амал қилишимиз билан нафақат ўзимиз, оиламиз, яқинларимиз, фарзандларимиз, балки бутун инсониятни асраб қоламиз!
Ҳафиза КАРИМОВА,
Тошкеннт шаҳар «Bilim»
ахборот-кутубхона маркази директори