Журналистлар учун матбуот анжумани

Журналистлар учун матбуот анжумани

 

 

29 августда Республика ихтисослашган олимпия заҳиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида Тошкентда 5-10 сентябрда катталр ўртасида шпага ва рапира бўйича “Сателлит” халқаро турнири, шунингдек Марказий Осиё қиличбозлик конфедерацияси очиқ чемпионати ўтказилиши муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун  матбуот анжумани ўтказилди.  Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, Ташкилий қўмита вакиллари, мамлакат терма жамоаси тренерлари, спорт ветенарлари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг бош котиби Г.Саидова кейинги пайтда мамлакатимизда Халқаро қиличбозлик федерациясининг қўллаб- қувватлашида нуфузли халқаро мусобақалар ўтказилаётганини таъкидлади. Жумладан, ўтган йили Тошкентда “Сателлит” халқаро турнири ва Жаҳон кубоги босқичи, шунингдек Марказий Осиё қиличбозлик федерациясининг биринчи Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Бу йилги шпага ва рапира бўйича “Сателлит” қиличбозлик халқаро мусобақалари 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун рейтинг очколари ўйналиши билан диққатга сазовордир. Шунинг учун ҳозирнинг ўзида АҚШ, Буюк Британия, Россия, Хитой, Италия, Бразилия, Сингапур, Туркия, Малайзия, Филлипин, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан  160 тадан кўпроқ спортчи ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун буюртма берди.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур халқаро мусобақаларда тўла таркиб билан иштирок этади. Мамлакат тема командаси аъзоларининг ана шу турнирларга кўраётган тайёргарликлари тўғрисида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раисининг ўрибосари Г.И.Пелих, шунингдек миллий терма команда билан ишлашга жалб этилган италиялик тажрибали тренер Александр Традоли ахборот бердилар. Халқаро мусобқаларни ўтказиш бўйича техник дирекция аъзоси И.В.Чекменов ушбу мусобақаларни ташкил этиш тартиби тўғрисида гапириб берди.

Халқаро мусобақа ташкилотчилари матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.