• 09/11/2017

    Қиличбозларимиз Новосибирскдаги йиғин давомида турнирда ҳам қатнашдилар

    Саблячиларимиз Новосибирскдаги йиғин доирасида турнирда ҳам иштирок этдилар. 5 ноябрь куни Новосибирскда сабля бўйича анъанавий "Халқ бирдамлиги куни" очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Сибир қиличбозлик марказида ташкил этилган турнирда маҳаллий спортчилардан ташқари, ўзбекистонлик қиличбозлар ҳам иштирок этдилар. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Дайибекова Зайнаб, Исмоилова Севинч, Абдиева Дилноза ва Тоғаймурадова Шахноза каби спортчиларимиз иштирок этиб, ўз омадларини синаб кўрдилар. Турнир якунларига кўра, вакилларимизнинг умумий рейтингдаги ўринлари қуйидагича кўриниш олди: 18 - Дайибекова Зайнаб 19 - Исмоилова Севинч 22 - Абдиева Дилноза 31 - Тоғаймуродова Шахноза Баҳсларда 76 нафар спортчи иштирок этди.   Йигитлар ўртасидаги баҳсларда эса Душамбоев Жалолиддин, Шерзод Мамутов, Бобиржон Расулов каби спортчиларимиз иштирок этдилар. Спортчиларимиз жангларда қуйидагича ўринларни эгалладилар: 6 - Душамбоев Жалолиддин 10 - Шерзод Мамутов 22 - Бобиржон Расулов Йигитлар ўртасидаги жангларда 114 нафар спортчи қатнашди.
  • 17/10/2017

    Тошкентда "Умид" турнири якунланди

    Тошкентдаги қиличбозлик мажмуасида 1999 йил ва ундан кейин туғилган спортчилар ўртасида "Умид" турнири якунланди. Мусобақанинг шпага бўйича яккалик ва жамоавий баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди. Шпага. Эркаклар. Яккалик 1-ўрин: Рахимов Ф. (Тошкент) 2-ўрин: Кузиев А. (Тошкент) 3-ўрин: Кремнев М. (Тошкент), Тўхтаев Умиджон. (Бухора) Шпага. Қизлар. Яккалик 1-ўрин: Сувонова Жасмина (Навоий) 2-ўрин: Усманова Юлдуз (Навоий) 3-ўрин: Зубайдуллоева Маржона (Бухора), Рахимова Севара (Тошкент) Шпага. Эркаклар. Жамовий 1-ўрин: РОЗСК (Тошкент) 2-ўрин: Бухора-1 3-ўрин: Навоий Шпага. Қизлар. Яккалик 1-ўрин: Бухоро 2-ўрин: Тошкент-1 3-ўрин: Навоий-1
  • 15/10/2017

    "Умид". Тўртинчи кунги натижалар

    Тошкентда 1999 йил ва ундан кейин туғилган қиличбозлар ўртасида турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунида рапира бўйича жамоавий баҳслар ўтказилди: Рапира. Эркаклар. Жамоавий баҳслар 1-ўрин: Андижон-2 2-ўрин: Андижон-1 3-ўрин: Тошкент-1 Рапира. Қизлар. Жамоавий баҳслар 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Андижон 3-ўрин: Тошкент-2
  • 14/10/2017

    "Умид". Учинчи кунги натижалар

    Тошкентда 1999 йил ва ундан кейин туғилган қиличбозлар ўртасида турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг учинчи кунида рапира бўйича яккалик баҳслар ўтказилди: Рапира. Эркакалар. Яккалик 1-ўрин: Солихожиев Ахмадиллохон (Андижон) 2-ўрин: Тошбаев Жавохирбек (Тошкент) 3-ўрин: Жалилов А. (Тошкент), Солихожиев Анвархон. (Андижон) Рапира. Қизлар. Яккалик 1-ўрин: Азимова Камола (Тошкент) 2-ўрин: Гедикли Илайда (Тошкент) 3-ўрин: Семенеева Д. (Андижон), Мирзаева К. (Тошкент)
  • 12/10/2017

    "Умид". Иккинчи кунги натижалар

    Тошкентда 1999 йил ва ундан кейин туғилган қиличбозлар ўртасида турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида қуйидаги натижалар қайд этилди: Сабля. Эркаклар. Жамоавий баҳслар 1-ўрин: Ўзбекистон 2-ўрин: Тошкент-1 3-ўрин: Қозоғистон Сабля. Қизлар. Жамоавий баҳслар 1-ўрин: Қорақалпоғистон 2-ўрин: Тошкент-1 3-ўрин: Тошкент вилояти
  • 11/10/2017

    "Умид". Биринчи кунги натижалар

    Тошкентда 1999 йил ва ундан кейин туғилган қиличбозлар ўртасида турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунида қуйидаги натижалар қайд этилди: Сабля. Эркаклар. Яккалик 1-ўрин: Мамутов Шерзод (Қорақалпоғистон) 2-ўрин: Душамбоев Жалолиддин (Тошкент вилояти) 3-ўрин: Набиев Ж., Ахматов У. (Қозоғистон) Сабля. Қизлар. Яккалик 1-ўрин: Исмоилова Севинч (Тошкент) 2-ўрин: Уснатдинова Айсулу (Қорақалпоғистон) 3-ўрин: Тогаймуродова Шахноза (Тошкент), Дайибекова Зайнаб (Қорақалпоғистон)
  • 11/10/2017

    Тошкентда "Умид" турнири старт олди

    Тошкентда 1999 йил ва ундан кейин туғилган қиличбозлар ўртасида "Умид" номли турнир старт олди. Мазкур турнир 11-16 октябрь кунлари Тошкентдаги қиличбозлик мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақа натижалари билан Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг расмий сайти fencing.uz да танишиб боришингиз мумкин бўлади.
  • 01/10/2017

    Андижонда "Олтин водий" турнири якунланди

    25-30 сентябрь кунлари Андижонда катталар ўртасида турнир ташкил қилинди. Ушбу турнирда нафақат спортчилар, балки мураббий ва баъзи ҳакамлар ҳам иштирок этдилар. Турнирда энг ёш спортчи 9 ёш, энг каттаси эса 36 ёшни ташкил қилди. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган спортчилар қатнашдилар. Шунингдек, қўшни Қозоғистондан ҳам вакиллар турнирда иштирок этдилар. Турнирда умумий ҳисобда 247 нафар спортчи қатнашди. Улар Андижон шаҳрида жойлашган қиличбозлик мажмуасига қарашли мехмонхонада бепул истиқомат қилдилар. Шпагачилар ўртасидаги баҳсларда иккала олтин медаль ҳам навоийлик спортчилар томонидан қўлга киритилди. Игорь Кньязев ва Малика Ҳакимовалар барча рақибларидан устун келдилар. Жамоавий баҳсларда эса эркаклар ўртасида Андижон, қизлар ўртасида эса Тошкент жамоалари ғолиб деб топилди. Рапира баҳсларида эса Тошкент шаҳри жамоаси вакили Қурбон Қаноатов эркаклар ўртасида, аёллар ўртасида эса Умида Илёсова тенгсиз деб топилди. Тақдирлаш маросимига Андижон шаҳри ҳокими ташриф буюрди ва ғолибларга ўз совғаларини тақдим этди: 1-ўринни қўлга киритган спортчилар Artel телевизори, 2-ўрин соҳиблари эса Artel электропечлари, 3-ўринни қўлга киритган қиличбозларга эса мултиваркалар тақдим этилди. Жамоавий баҳсларда эса Тошкент шаҳри вакиллари ғолибликни қўлга киритдилар. Сабля баҳсларида эса эркаклар ўртасида Алимов Самандар тенгсиз деб топилди. Қизлар ўртасида Қорақалпоғистон вакилари Айсулу Уснатидинова ғалаба қозонди. Жамоавий баҳсларда ҳам Тошкент жамоалари ғалаба қозонди.
  • 26/09/2017

    Андижонда "Олтин водий" турнири старт олди

    Андижонда катталар ўртасида Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионати бошланди. Турнир 25-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг илк кунида қуйидаги натижалар қайд этилди: Шпага. Эркаклар. Яккалик. 1-ўрин: Игорь Князев (Навои) 2-ўрин: Нурматов Жавохирбек (Андижон) 3-ўрин: Насирдинов Абдулвосид (Андижон), Алимов Файзулла (Тошкент) Шпага. Аёллар. Яккалик. 1-ўрин: Хакимова Малика (Навои) 2-ўрин: Суюндикова Севара (Тошкент) 3-ўрин: Зайдуллина Алия (Андижон), Рахиммирзаева Асаля (Андижон)
  • 14/09/2017

    23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати. Учинчи кунги натижалар

    Тошкентда 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг учинчи кунида рапира бўйича яккалик баҳслар ўтказилди. Кун якунларига кўра совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Рапира, эркаклар: 1-ўрин: Халмуратов Жонибек (Тошкент) 2-ўрин: Саъдуллаев Дониёр (Тошкент) 3-ўринлар: Бойчаев Сирожжон (Тошкент) ва Нугуманов Дониёр (Тошкент) Баҳсларда 35 нафар спортчи қатнашди. Рапира, қизлар: 1-ўрин: Илёсова Умида (Самарқанд) 2-ўрин: Гедикли Илайда (Тошкент) 3-ўринлар: Парпиева Мадина (Тошкент) ва Азимова Камола (Тошкент) Мусобақада 35 нафар спортчи иштирок этди.