Yangiliklar

 

С 30 октября по 12 ноября 2016 года в специализированном зале фехтования, расположенного при стадионе «Пахтакор» проходит учебно-тренировочный сбор Национальной сборной по фехтованию с участием талантливых фехтовальщиков. На учебно-тренировочном сборе также принимают участие одаренные фехтовальщики с Андижана, Навои, Ташкентской области и Республики Каракалпакстан.   

Проведение данного мероприятия способствует  качественной подготовки Национальной сборной перед выступлением на Открытом Кубке Республики Узбекистан  по фехтованию, который пройдет с 13 по 18 ноября 2016 года. 

 

13/12/2017

Қиличбозлик спорти мураббийлари учун “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўтказилган ўқув-техник курслар якунланди

Хабар бериб ўтганимиздек, 4 - 12 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинарини ўтказди. Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ташкил этилди.       Семинарни олиб бориш учун пойтахтимизга Россия Федерацияси ва Швециялик халқаро экспертлар Александр Машин ва Игорь Чикинёвлар таклиф этилишганди. Бир ҳафта давомида экспертлар ўзбекистонлик ёш мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказишди. Семинар дастури замонавий босқичда юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлаш масаласида назарий машғулотлар билан биргаликда, қиличбозлик спортининг шпага ва сабля йўналишларида техник ва тактик тайёргарлик, шунингдек, мураббийларнинг профессионал малакасини халқаро талаблар даражасида ошириш масалаларини ҳам қамраб олди.      Семинар давомида мураббийлар шунингдек, спортчиларни мусобақаларга руҳий жиҳатдан тайёрлаш назарияси, ҳужум ва ҳимоядаги фаол ҳаракатлар, спортчини руҳлантириш каби масалаларда янги кўникмалар ҳосил қилиб, назарий билим ва даражаларини ошириш имконига эга бўлишди.      Семинарнинг сўнгги кунида Миллий олимпия қўмитасида ўқув курсларнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва унда халқаро экспертлардан таҳсил олган ёш мураббийларга Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах имзоси билан махсус Сертификатлар топширилди.      Ёпилиш маросимида сертификатларни ўз эгаларига Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва халқаро эксперт Александр Машинлар топширишди.      Тадбир ниҳоясида россиялик меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг эсдалик совғалари топширилди.        Таъкидлаш лозимки, мазкур семинарнинг ўтказилиши мамлакатимизда қиличбозлик спортининг жадал суратлар билан ривожланишига туртки бўлиш билан биргаликда, орттирилган тажриба ва кўникмалар мураббийларга иқтидорли спортчиларни тарбиялаш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни тайёрлашда қўл келади.      Маълумот учун, Миллий олимпия қўмитаси 1997 йилдан бери спорт кадрлари малакасини ошириш йўлида шу каби семинарларни ўтказиб келмоқда. Ортда қолган давр мобайнида МОҚ Халқаро олимпия қўмитаси ёрдамида бадиий ва спорт гимнастикаси, қиличбозлик, баскетбол, спорт курашлари, таэквондо, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, волейбол, от спорти, фигурали учиш, ўқ отиш ва бошқа спорт турлари мутахассислари учун 40 дан зиёд ўқув курслари ташкил этди.
05/12/2017

Ўзбекистон МОҚ қиличбозлик спорти мураббийлари учун семинар ўтказади

Жорий йилнинг 4 - 12 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинарини ташкил этади. Мазкур семинар Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўтказилади. Семинарни олиб бориш учун Россия Федерацияси ва Швециялик халқаро экспертлар Александр Машин ва Игорь Чикинёвлар таклиф этилишган. Семинар дастури замонавий босқичда юқори тоифадаги спортчиларни тайёрлаш масаласида назарий машғулотлар билан биргаликда, қиличбозлик спортининг шпага ва сабля йўналишларида техник ва тактик тайёргарлик, шунингдек, мураббийларнинг профессионал малакасини халқаро талаблар даражасида ошириш масалаларини ҳам қамраб олади. А. Машин ва И. Чикинёв бошчилигида ташкил этилаётган семинар давомида мураббийлар шунингдек, спортчиларни мусобақаларга руҳий жиҳатдан тайёрлаш назарияси, ҳужум ва ҳимоядаги фаол ҳаракатлар, спортчини руҳлантириш каби масалаларда янги кўникмаларга эга бўлиш, шу билан биргаликда назарий билим ва даражаларини ошириш имконига эга бўлишади. Семинарга таклиф этилган ҳар иккала экспертлар ҳам ўз касбининг моҳир усталари саналишади. Жумладан Игорь Чикинёв бевосита мураббийлик қилган эстониялик Николай Новосёлов шпага бўйича 2010 ҳамда 2013 йилларда яккалик баҳсларида жаҳон чемпионлилига эришган, Европа чемпионатининг уч карра совриндори бўлган. Александр Машин эса сабля йўналишида дунёнинг энг кучли мактабларидан саналган Новосибирск шаҳри қиличбозлик мактабида ишлаб келмоқда ва фаолияти давомида бир неча халқаро тоифадаги шогирдлар етиштиргани билан машҳур.     Республикамизнинг турли ҳудудлари ва пойтахтимиз Тошкентдан 55 нафар мураббий мазкур семинарда иштирок этади. Семинар қатнашчиларининг ҳар бири методик қўлланмалар билан таъминланади. Семинарнинг тантанали ёпилиш маросими 2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида бўлиб ўтади. Унда семинарнинг фаол тингловчиларига Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг имзоси билан махсус Сертификатлар топширилади. Мазкур семинарнинг ўтказилиши мамлакатимизда қиличбозлик спортининг жадал суратлар билан ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Семинар давомида орттирилган тажриба ва кўникмалар эса мураббийларга иқтидорли спортчиларни тарбиялаш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.      Маълумот учун, Миллий олимпия қўмитаси 1997 йилдан бери спорт кадрлари малакасини ошириш йўлида шу каби семинарларни ўтказиб келмоқда. Ортда қолган давр мобайнида МОҚ Халқаро олимпия қўмитаси ёрдамида бадиий ва спорт гимнастикаси, қиличбозлик, баскетбол, спорт курашлари, таэквондо, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, волейбол, от спорти, фигурали учиш, ўқ отиш ва бошқа спорт турлари мутахассислари учун  40 дан зиёд ўқув курслари ташкил этди.    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
28/11/2017

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси ўтказилди

27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Касимов Ойбек Омилович, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг биринчи раис ўринбосари Джураев Искандар Тухтамуродович, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Шаабдурахманов Рустам Мавзурович, федерация Бош котиби Ибрагимов Хумоюн Дилмуродович шунингдек Миллий Олимпия қўмитасининг мутассади вакиллари, Қиличбозлик федерациясининг вилоят бўлимлари рахбар ходимлари, тренерлари ҳамда федерациянинг ҳодимлари иштирок этдилар.    Ушбу конференцияда федерацияни ривожлантиришга таълуқли қатор масалалар кўриб чиқилди. Федерациянинг вилоят бўлимларига бориб текширувлар ўтказилгани, ҳозирги кунда уларни керакли миқдорда спорт инвентарь жихозлари билан таъминлангани шу билан бирга федерациянинг вилоят бўлимларини ривожлантириш бўйича таклифлар тўғрисида мажлис иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтилди. Федерация уставинининг янги тахририни тасдиқлаш, федерацияга янги раис ўринбосари тайинлаш, федерациянинг Ижро қўмита аъзолари таркибини сайлаш, 2018 йилда ўтказиладиган Осиё ва Олимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш,  федерациянинг янги структурасини тасдиқлаш, федерациянинг вилоят бўлимларини ривожлантириш ва бошқа масалалар шулар жумласидан. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг раис ўринбосари этиб, 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган федерациянинг Тошкент шаҳри Бош котиби лавозимида ишлаган  Миржалилов Мирафзал Амонович тайинланди. Федерацияда янги бўлимлар ташкил этилди. Федерация уставининг янги тахририни мажлис иштирокчилари тасдиқлаб, ҳозирги кунда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланиши учун тайёрланмоқда.
26/11/2017

Тошкентда Ўзбекистон очиқ кубоги якунига етди (барча натижалар)

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги якунига етди. Эътиборингизга 20-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтган турнирда қайд этилган натижаларни тақдим этамиз: Сабля. Эркаклар (яккалик) 1-ўрин: Мамутов Шерзод (Қорақалпоғистон) 2-ўрин: Алимов Самандар (Тошкент) 3-ўрин: Коновалов Евгений (Тошкент) ва Душамбоев Жалолиддин (Тошкент вилояти) Сабля. Қизлар (яккалик) 1-ўрин: Дайибекова Зайнаб (Қорақалпоғистон) 2-ўрин: Исмоилова Севинч (Тошкент) 3-ўрин: Уснатдинова Айсулу (Қорақалпоғистон) ва Тоғаймуродова Шахнова (Тошкент) Сабля. Эркаклар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Тошкент-2 3-ўрин: Қорақалпоғистон-1 Сабля. Қизлар (жамоавий) 1-ўрин:  Қорақалпоғистон-2 2-ўрин: Тошкент вилояти 3-ўрин: Тошкент-1     Рапира. Эркаклар (яккалик) 1-ўрин: Қаноатов Қурбон (Тошкент) 2-ўрин: Бойчаев Сирожжон (Тошкент) 3-ўрин: Холмуратов Жонибек (Тошкент), Мурдасов Ваҳоб (Андижон) Рапира. Қизлар (яккалик) 1-ўрин: Илёсова Умида (Самарқанд) 2-ўрин: Азизова София (Тошкент) 3-ўрин: Парпиева Мадинабону (Тошкент), Ильясова Зилола (Тошкент) Рапира. Эркаклар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-3 2-ўрин: Андижон-1 3-ўрин: Тошкент-1 Рапира. Қизлар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Тошкент-2 3-ўрин: Тошкент-3 Шпага. Эркаклар (яккалик) 1-ўрин: Александров Роман (Наманган) 2-ўрин: Насирдинов Абдулвосид (Андижон) 3-ўрин: Алимов Санжар (Тошкент), Князев Игорь (Навоий) Шпага. Қизлар (яккалик) 1-ўрин: Рожкова Вероника (Тошкент) 2-ўрин: Абдыл-Хамитова Камила (Қирғизистон) 3-ўрин: Суюндикова Севара (Тошкент), Качкинбаева Меруерт (Қирғизистон) Шпага. Эркаклар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Андижон-1 3-ўрин: Андижон-2 Шпага. Қизлар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Тошкент-2 3-ўрин: Бухоро
25/11/2017

Ўзбекистон очиқ кубоги. Олтинчи кунги натижалар

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. 25 ноябрь куни турнирда шпага бўйича жамоавий баҳслар ўтказилди. Кун якунларига кўра, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Шпага. Эркаклар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Андижон-1 3-ўрин: Андижон-2 Шпага. Қизлар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Тошкент-2 3-ўрин: Бухоро  
23/11/2017

Ўзбекистон очиқ кубоги. Тўртинчи кунги натижалар

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. 23 ноябрь куни турнирда рапира бўйича жамоавий баҳслари ўтказилди. Кун якунларига кўра, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Рапира. Эркаклар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-3 2-ўрин: Андижон-1 3-ўрин: Тошкент-1 Рапира. Қизлар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Тошкент-2 3-ўрин: Тошкент-3
24/11/2017

Ўзбекистон очиқ кубоги. Бешинчи кунги натижалар

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. 24 ноябрь куни турнирда шпага бўйича яккалик баҳслари ўтказилди. Кун якунларига кўра, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Шпага. Эркаклар (яккалик) 1-ўрин: Александров Роман (Наманган) 2-ўрин: Насирдинов Абдулвосид (Андижон) 3-ўрин: Алимов Санжар (Тошкент), Князев Игорь (Навоий) Шпага. Қизлар (яккалик) 1-ўрин: Рожкова Вероника (Тошкент) 2-ўрин: Абдыл-Хамитова Камила (Қирғизистон) 3-ўрин: Суюндикова Севара (Тошкент), Качкинбаева Меруерт (Қирғизистон)
23/11/2017

Ўзбекистон очиқ кубоги. Учинчи кунги натижалар

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. 22 ноябрь куни турнирда рапира бўйича яккалик баҳслари ўтказилди. Кун якунларига кўра, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Рапира. Қизлар (яккалик) 1-ўрин: Илёсова Умида (Самарқанд) 2-ўрин: Азизова София (Тошкент) 3-ўрин: Парпиева Мадинабону (Тошкент), Ильясова Зилола (Тошкент) Рапира. Эркаклар (яккалик) 1-ўрин: Қаноатов Қурбон (Тошкент) 2-ўрин: Бойчаев Сирожжон (Тошкент) 3-ўрин: Холмуратов Жонибек (Тошкент), Мурдасов Ваҳоб (Андижон)
22/11/2017

Ўзбекистон очиқ кубоги. Иккинчи кунги натижалар

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. 21 ноябрь кунги баҳсларда жамоавий сабля баҳслари бўлиб ўтди. Кун якунларига кўра, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Сабля. Эркаклар (жамоавий) 1-ўрин: Тошкент-1 2-ўрин: Тошкент-2 3-ўрин: Қорақалпоғистон-1 Сабля. Қизлар (жамоавий) 1-ўрин:  Қорақалпоғистон-2 2-ўрин: Тошкент вилояти 3-ўрин: Тошкент-1
22/11/2017

Ўзбекистон очиқ кубоги. Биринчи кунги натижалар

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. 20 ноябрь куни, мусобақанинг илк кунида иштирокчилар сабля баҳсларида яккалик жангларини ўтказишди. Кун якунларига кўра, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Сабля. Эркаклар 1-ўрин: Мамутов Шерзод (Қорақалпоғистон) 2-ўрин: Алимов Самандар (Тошкент) 3-ўрин: Коновалов Евгений (Тошкент) ва Душамбоев Жалолиддин (Тошкент вилояти) Сабля. Қизлар 1-ўрин: Дайибекова Зайнаб (Қорақалпоғистон) 2-ўрин: Исмоилова Севинч (Тошкент) 3-ўрин: Уснатдинова Айсулу (Қорақалпоғистон) ва Тоғаймуродова Шахнова (Тошкент)

Pages