Франциянинг компанияси тошкентликларнинг спорт товарларига эҳтиёжини ўрганмоқда

4  октябрда пойтах ҳокисмиятида Франциянинг “Decathlon» («Декатлон») компанияси вакилларининг Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажаруучи Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашуви бўли бўтди.

“Decathlon»нинг Марказий Осиё бўйичп бош директори Жером Антонио Да Сильва ўз компаниясининг тарихи тўғрисида гапириб берди. У “Decathlon»нинг ишлаб чиқариши жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакатида жойлашгани ва уларда 100 мингга яқин одам ишлашини айтди. Жумладан,  компаниянинг магазини Москвада 2006 йилда очилган.

2015 йилнинг охирида “Decathlon» фаол ҳордиқ чиқариш ва спорт учун Россияда «Quechua» бренди остида пойафзал ишлаб чиқаришни бошлаган. Бундан ташқари бу ерда интернет-магазин ҳам ишга туширилган бўлиб, у орқали магазинда мавжуд ҳар қандай товарга буюртма бериш имконияти бор.

Учрашув қатнашчилари Ўзбекистон пойтахтининг бозорига “Decathlon» компанияси маҳсулотлари олиб киришнинг муҳимлигини ва бу масалада Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилиши тўғисида фикр алмашдилар.

Франциянинг спортнинг 70  тури бўйича спорт товарларини ишлаб чиқиш ва улар билан чакана савдо қилишга ихтисослашган “Decathlon» компанияси мамлакатимиз пойтахтида ўз магазинларнинг тармоғини очиш имкониятларини ўрганмоқда. Компанияга “Decathlon» савдо маркасидан ташқари спортнинг ҳар бир тури учун “масъул” бўлган 20 тадан кўпроқ савдо маркалари: жумладан, ракеткали спорт учун «Artengo», соғлом турмуш тарзи учун «Aptonia», сузиш учун «Nabaiji» ва бошқалар  тегишлидир.