Бугун таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Шокин ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Дмитрий Александрович Шокин 1992 йил 30 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Таэквондо WТ бўйича мустақил Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи. Шокин 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этди, икки карра Осиё ўйинлари финалчиси.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Дмитрий Шокинни бугунги туғилган куни билан табриклайди ва унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.