“МОҚ хабарлари” информацион-кўнгилочар дастури спорт мухлислари учун бир-биридан қизиқарли лавҳаларни ҳавола қилишда давом этади.

Бугунги дастуримиз давомида бокс бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов билан ўтказган онлайн суҳбатдан парча, кино оламида спорт мавзусида олинадиган фильмларнинг ўрни ҳақида қизиқарли лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, дастур давомида анъанага улгурган бадантарбия машқлари ва кун тарихига оид маълумотлар жой олган бўлса, триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ўтказган онлайн машғулоти сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.