Бугун пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хусниддин Норбеков ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Хусниддин Норбеков 1987 йилнинг 23 май куни Навоий вилоятида туғилган. 2014 йилги Пара-Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган. 2015 йил пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати ва Рио-2016 Паралимпиадаси ғолиби. Маҳоратли пара-атлетимиз 2017 йилги жаҳон чемпионати, 2018 йил Пара-Осиё ўйинларида ҳам терма жамоамиз ҳисобига олтин медал ёзиб қўйган. Шунингдек, 2019 йил Дубайда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медал ва Токио-2020 Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Хусниддин Норбековни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.