Тошкентда кучлилар турнирига старт берилди

21 июнь соат 10:00да Пойтаҳтимизнинг Пахтакор қиличбозлар залида “Ҳалқаро олимпия куни”га бағишланган кучлилар турнирига старт берилди. Ушбу мусобақа Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан уюштирилмоқда. Асосий мақсад болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

Қиличбозлик спорт турини аҳоли ўртасида оммалаштириш ва уни янада ривожлантириш. Республикада қиличбозлик спорт тури бўйича спортчиларнинг маҳорати даражасини оширишдир. Республика ҳудудлари ва спорт ташкилотларида турли ёш гуруҳларидаги қиличбозлик спорт тури бўйича спортчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш ва уларни саралаб олиш. Ўзбекистон Республикаси миллий терма жамоаларини шакллантириш, шунингдек қиличбозлик спорт тури бўйича кучли спортчиларни аниқлаш, тренер ва ҳакамларнинг малакасини ошириш, ўтказиладиган мусобақалар натижаларини таҳлил қилишдан иборат. Дастурга кўра мусобақанинг биринчи куни рапира йўналиши бўйичи ўғил болалар ва қизлар ўзаро беллашдилар.

 

Натижалар қўйидагича:

 

Ўғил болалар

 

1

СОЛИХОЖИЕВ Анвархон

Андижан 

 

2

МОЛИНА Ильяс

MVSK 

UZB 

3T

СЕМЕНЕЕВ Радмир

Андижан 

 

3T

АСРАНОВ Мухаммадюсуф

Андижан 

 

 

 

Қиз болалар

 

1

УСМАНОВА Маржона

Андижан 

 

2

НАИМШЕРОВА Ойдиной

 

 

3T

ДАВРОНОВА Мафтуна

Фергана 

 

3T

ТАДЖИРОВА Екатерина

Ташкент 

UZB 

 

 

Айтиб ўтиш жоиз эртага йаъни 22 июнь куни мусобақа давом этади ва турнирнинг 2 кунида шпага тури бўйича баҳслар бўлиб ўтади.