ТОШКЕНТДА «КИНДЕР ЛИГА»га СТАРТ БЕРИЛДИ

ТОШКЕНТДА «КИНДЕР ЛИГА»га СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида
2007-2008 йй. ва 2009-2010 йилларда туғилган кичик ёшдаги болалар орасида қиличбозлик бўйича “Тошкент юлдузлари” Очиқ Республика болалар турнири доирасида шпага йўналишидаги мусобақага старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига мувофиқ Федерация ҳамда Қиличбозлик Миллий Клуби ҳамкорлигида қиличбозлик бўйича кичик ёшдаги иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида шу йилнинг
20-22 январь кунлари (2007-2008 й.т.)13-12 ёш  ва (2009-2010 й.т.)
11-10 ёшли  болалар орасида қиличбозликнинг шпага, рапира, сабля йўналишларида “Тошкент юлдузлари” Очиқ Республика болалар турнири ўтказилмоқда.

Қиличбозлик бўйича ўтказилинаётган мазкур болалар мусобақаси мамлакатимизда 2019 йилдан бошлаб, факатгина пойтахтимиз ва Тошкент вилояти спортчилари орасида ташкил этилган бўлса, эндиликда унинг иштирокчилари нафақат республикамиз вилоятлари, балки яқин МДҲ давлатларидан келган кичик ёшдаги спортчилар билан янада нуфузли бўлиб бормоқда.

Ушбу болалар турнири яккалик баҳсларида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, жаҳон тажрибасида “Киндер лига” деб юритилувчи ушбу қиличбозлик туринири, асосан мамлакатимизда болалар оммавий спорт турларини қўллаб-қувватлаш орқали, қиличбозликни янада ривожлантириш учун мавжуд бўлган қулай шароитларни кегайтириш, 14 ёшгача бўлган болаларни қиличбозлик билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш каби мақсадларни ўз ичига олаган.

Бугунги шпага йўналишида бўлиб ўтаётган мусобақада Қорақалпоғистон республикаси, шунингдек Андижон, Бухоро, Тошкент, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан жами
71 нафар кичик ёшдаги қиличбоз-спортчилар  иштирок этишмоқда.

Эътироф этиш жоизки, республикамизнинг барча минтақаларида болаларни қиличбозлик спортига жалб қилиш орқали улар учун қулай ижтимоий шароитлар яратилиши таъминланади.

Албатта, бу каби Болалар турнирини барча вилоятлар кесимида босқичма-босқич ташкил этиш тизимини жорий этилиши, олис ҳудудлардаги болаларнинг оммавий спорт тури бўлган қиличбозлик билан шуғулланишлари учун бевосита ижобий таъсир этади.

 Шундай қилиб, қиличбозликнинг шпага йўналишида ўтказилган “Тошкент юлдузлари” Республика болалар очиқ турнирида қуйидаги спортчилар ғолиб деб топилди.

 

2007-2008 йилда туғилган спортчилар орасида;

Ўғил болалар:

  1. Жахоншох Апсетеров – Қорақалпоғистон
  2. Саидакбар Ахмедов – Тошкент вилояти
  3. Азиз Нийетбаев – Қорақалпоғистон

3. Батир Успанов – Қорақалпоғистон

Қиз болалар;

  1. Жасмина Маҳкамжонова – Андижон
  2. Сетора Ибрагиомва – Миллий Қиличбозлик Клуби
  3. Шахноза Уринбоева – Қорақалпоғистон

3. Мухлиса Рахмонова – Бухоро

2009-2010 йилда туғилган спортчилар орасида

Ўғил болалар:

  1. Егор Фаттахов - МҚК
  2. Данияр Шакиров - Бухоро
  3. Вадим Багауидинов – Тошкент вилояти

3. Тарвей Ли – Тошкент шаҳар

Қиз болалар:

  1. Зарина Тер-Акопова – Бухоро
  2. Шахзода Жанназарова
  3. Дилнура Ибодуллоева – Бухоро

3. Тумарис Салиева - Қорақалпоғистон

Қуйида “Тошкент юлдузлари” Очиқ Республика болалар турнирини ўтказилиш дастури эътиборингизга ҳавола этилади:

20 январь

 соат 10:00 да – шпага (ўғил ва қиз болалар) – 2007-2008 й.т.;

соат 11:00 да – шпага (ўғил ва қиз болалар) – 2009-2010 й.т.

21 января

соат 10:00 да – рапира (ўғил ва қиз болалар) – 2007-2008 й.т.;

соат 11:00 да – рапира (ўғил ва қиз болалар) – 2009-2010 й.т.

22 января

соат 10:00 да – сабля (ўғил ва қиз болалар) – 2007-2008 й.т.;

соат 11:00 да – сабля (ўғил ва қиз болалар) – 2009-2010 й.т.