Самарқанд вилоятида 5 та муҳим ташаббус ижроси ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб қиличбозлик бўйича ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди

Самарқанд вилоятида 5 та муҳим ташаббус ижроси ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб қиличбозлик бўйича ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ижроси таъминлаш ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Жумладан, “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида Самарқанд шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг қиличбозлик, ўзбек жанг санъати, бадиий гимнастиика, турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Қиличбозликнинг рапира йўналишида ўтказилган 2005 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар орасида бўлиб ўтган ушбу мусобақада Самарқандлик жами 50 нафарга яқин қиличбозлар қатнашди.

Мусобақанинг якуниний натижасига кўра:

Ўғил болалар;

  1. Мурат Велиев (2007 й.т. ва ундин кичик ешдаги спортчилар орасида)
  2. Хамид Велиев
  3. Жахонгир Садиков

3. Арсен Билялов

Қиз болалар;

  1. Рувшана Садиева,
  2. Шахрина Абдурашидова
  3. Лера Седова
  4. Ангелина Билялова

Мусобақанинг ғолиб ва совриндор спортчилари Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва турнир ташкилотчиларининг диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати