ЗАЙНАБ ДАЙИБЕКОВА “МИЛЛИЙ СПОРТ МУКОФОТИ – 2019” билан ТАҚДИРЛАНДИ!

ЗАЙНАБ ДАЙИБЕКОВА “МИЛЛИЙ СПОРТ

 МУКОФОТИ – 2019”  билан ТАҚДИРЛАНДИ!

 

Бугун, 26 декабрь куни пойтахтимиздаги “Наврўз” тантаналар саройида  жорий йил якунларига бағишланган “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда ўтиб бораётган йил давомида спортимиз ривожи йўлида меҳнат қилган энг яхши атлет ва мураббийлар, федерация, ҳакам, спорт мутасаддилари, журналист ва масъул ташкилотлар жами 20 га яқин номинация бўйича тақдирланишди. 

Ушбу нуфузли мукофотга сазовор бўлганлар орасида қиличбозлик спорти сабля йўналишида эришган спорт натижалари учун Занаб Дайибекова “Йилнинг энг яхши ёш ва истиқболли спортчиси” номинацияси ғолиби бўлди. Баракалла Зайнаб!

Биз йилнинг энг яхши истиқболли спортчилар қаторидан ўрин олган Зайнабни ушбу мукофот билан қутлаймиз. Кириб келаётган янги йилда ҳам барча қиличбозларга янада ёрқин спорт ютуқларини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси