Ўсмир қизлар ўртасида сабля бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари

Ўсмир қизлар ўртасида сабля бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари

 

16 ноябрь куни Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган спорт мактабида ўсмир қизлар ўртасида сабля бўйича Жаҳон кубогининг шахсий  мусобақалари    бошланди.

Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги - Халқаро қиличбозлик федерацияси шафелигида ҳар йили рапира, шпага ва сабля бўйича ўтказиладиган халқаро мусобақалар ҳисобланади. Жаҳон кубоги учун шахсий ва жамоавий мусобақалар ўтказилади.

         Жаҳон кубогининг биринчи мусобақлари 1972 йилда ўтказилган. Унда эркаклар қуролларнинг барча уч тури, аёллар эса – фақат рапирада мусобақалашган. Аёллар учун Жаҳон кубоги мусобақалари  1989 йилдан бошлаб шпагада, 1999 йилда эса -  сабляда ўтказила бошланган.

         Тошкентда ўтган йили ҳам ноябрь ойида ўсмир қизлар ўртасида сабля бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтган эди.

         Ўсмир қизлар ўртасида бу йилги сабля бўйича Жаҳон кубоги мусобақаларида 10 та давлат спортчилари иштирок этишмоқда.

         Уларнинг таркиби қуйидагича:

 

Озарбайжон:

 

Айсел Ахадова

 

Бразилия:

 

Пиетра Чиергхини

Луана Пекелман

 

Болгария:

 

Велослава Иванова

Симона Недялкова

Элитса Станимирова

 

Исроил:

 

Тамар Гордон

Шачар Мирон

Шане Утзхак

 

Қозоғистон:

 

Полина Ко

Зхадяра Нахипбек

Алина Оспанова

Адема Серикбай

София Спичева

Сабина Туртюбекова

Мадина Эркинова

 

Молдова:

 

Владислава Бугаевский

Наталия Бугаевский

Екатерина Горобет

 

Россия:

 

Александра Афанасьева

Дарья Дрозд

Алина Хичникова

Валерия Кобзева

Анастасия Осипова

Влада Плеханова

Анастасия Шорохова

Анна Смирнова

Мария Зинюхина

 

Сингапур:

 

Лян Хуи Вен Чан

Джерман Руо Тинг Тан

 

Туркия:

 

Айлин Сакир

Нисанур Эрбил

Дениз Селин Унтидаг

 

Ўзбекистон:

 

Жасмина Абдуллаева

Асал Бегалиева

Тўлқиной Бекбулиева

Зайнаб Дайибекова

Гулбону Есемуратова

Ольга Фенютина

Шахнозабону Ғаниева

Севинч Исмоилова

Венера Исроилова

Зулфияхон Камолова

Ноила Хошимова

Севилья Худайберганова

Гулистан Пердибаева

Самира Шокирова

Шаҳноза Тоғаймуродова

Айсулу Уснатдинова

 

 

Жаҳон кубоги мусобақаларининг тантанали очилиши маросими ўзбек санъат усталарининг бадиий чиқишлари билан бошланди. Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Қосимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.Шоабдураҳмонов, Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти С.Дайрит, Панамерика қиличбозлик конфедерацияси президенти В.Логвин  Ўзбекистон минтақада қиличбозлик спорти марказига айланаётганлигини алоҳида таъкидлаб, Тошкентда ўтказилаётган  Жаҳон кубоги мусобақалари қатнашчилари ва қиличбозлик спорти иҳлосмандларини самимий қутладилар.

Жаҳон кубоги учун мусобақалар финалнинг 1/64 босқичидан бошланди. Дастлабки беллашувлардан сўнг финалнинг 1/16 босқичига энг  кўп – 7 нафар россиялик спортчи  қиз чиқишга муваффақ бўлди. Жаҳон кубогининг совринли ўринлари учун мусобақанинг ушбу босқичида Ўзбекистон терма жамоасидан 4  спортчи ўсмир қиз – Тўлқиной Бекбулиева, Гулбону Есемуратова, Айсулу Уснатдинова ва Зайнаб Дайибекова, шунингдек Туркиянинг уч нафар ва Бразилиянинг икки нафар спортчи қизи давом эттирдилар.

Нимчорак финалда терма жамоамиз аъзоси Тўлкиной Бекбулиева Туркия спортчиси Нисанур Эрбилга ютқазиб қўйди. Аммо бизнинг иккинчи  қиличбоз қизимиз Зайнаб Дайибекова ўз рақибаси – бразилиялик спортчи Луана Пекелманни мағлубиятга учратди.

         Зайнаб Дайибекова бундан кейинги жангларини ҳам муваффақиятли ўтказди. У ярим финалда россиялик қиличбоз Влада Плехановани, финалда эса яна бир Туркия спортчиси Нисанур Эрбилни 15:12 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Жаҳон кубоги ғолиби бўлди. Шахсий биринчиликда иккинчи ўрин Нисанур Эрбилга насиб этди. Фахрий шоҳсупанинг учинчи поғонасига россиялик спортчилар  Влада Плеханова ва Дарья Дрозд кўтарилдилар.