9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Қутлов

Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси барча юртдошларимизни, жумладан уруш ва меҳнат фахрийларимизни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами билан самимий табриклайман.

Бугун мамлакатимизда шарқона қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг тимсоли бўлган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонламоқда. Инсон шаъни юксалган ва меҳнати қадр топган юртимизда кексаларимизни эъзозлаш, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир.

https://championat.asia/upload/storage/207402_680.jpg

Маълумки, 1945 йил 9-май санаси Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалаба куни бутун инсоният тарихидаги шонли сана сифатида кўплам дунё мамлакатларида нишонланади. Жорий йилда ушбу Ғалабага 76 йил бўлди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ҳар йили бу санада кексалар, уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийларига янада кўпроқ эътибор қаратамиз.

Ўтганларни хотирлаш баробарида яқин инсонларимиз, устозлар, қариндош ва ҳаттоки қўшниларнинг ҳам ҳолидан хабар олишга одатларнган танти ва оқибатли халқимиз томонидан 9-май Хотира ва қадрлаш куни катта шодиёна-байрам сифатида нишонланади.

“Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида юқори савияда ўтказилиши белгиланган бу йилги байрамнинг ҳам шукуҳи ўзгача. Республикамизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида байрам тантаналари аллақачон бошлаб юборилган.

Шубҳасиз, "9-май Хотира ва қадрлаш куни" том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу-шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилади.

Аслида ҳам бугунги дориломон кунларимиз учун курашган нуронийларимиз ҳар қанча эъзозга, эҳтиромга лойиқдирлар. Жонажон Ўзбекистонимизда фидойи, меҳнаткаш ҳамда дуогўй нуроний-фахрийларимиз бор экан, ғайратли, мақсади аниқ Ватанпарвар ёшларимиз билан албатта, юртимиз тобора гуллаб-яшнайди. Мустақил Ватанимиз тинчлиги абадий, ҳаётимиз фаровон, тараққиётимиз бардавом бўлсин.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси барчага мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилайди!

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати