ҚИЛИЧБОЗЛИК СПОРТИ РИВОЖЛАНИШИ ЙЎЛИДАГИ САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК

ҚИЛИЧБОЗЛИК СПОРТИ РИВОЖЛАНИШИ ЙЎЛИДАГИ САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК

 

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада жадал ривожлантириш борасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси қиличбозлик спортини оммалаштириш, унинг моддий-техника базани мустаҳкамлаш, Ватанимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган истеъдодли спортчиларни тайёрлаш, шу билан бир қаторда чет эллик соҳа мутаҳасисларининг бой тажрибасидан кенг фойдаланиш каби масалаларда барча зарур чорларни кўрмоқда.

Ўзбекистондаги Франция эльчихонаси билан Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси ҳамда Қиличбозлик Миллий клуби ҳаморлиги доирасида жорий йил 27-31 октябрь кунлари Тошкентга Франция Қиличбозлик федерацияси техник директори, профессионал спортчиларни тайёрлаш бўйича мураббий Мария-Алекс Блум хоним ташриф буюрди.

Унинг ташрифидан кўзланган асосий мақсад икки давлат Қиличбозлик федерациялари орасидаги яқин ҳамкорлик масалаларини янада мустаҳкамлаш, махсус спорт турига ихтисослашган спорт клублари тизимини ривожлантириш, бошланғич таълим мураббийлари учун маҳорат дарслари ва семинарларни ўтказишдан иборат.

Франциялик мураббий Мария-Алекс Блум бошчилигада 9-11 ёшли болалар билан машғулотлар олиб борувчи мураббийларимиз учун ташкил этилган семинарлар 2019 йил 28-29-30 октябрь кунлари:

  1. — соат 10:00-11:30 гача пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида;
  2.  — соат 15:00-17:00 гача Қиличбозлик Миллий клуб залида бўлиб ўтади.

 

31 октябрь куни “Пахтакор” қиличбозлик залида 9-11 ёшли                

 болалар орасида қиличбозлик мусобақалари бўлиб ўтади:

09.00-11.00

1-гуруҳдаги болалар учун

15.00-17.00

2-гуруҳдаги болалар учун

17.00-18.00

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими                                                  (Франция эльчихонаси вакиллари иштирокида)