ШПАГАЧИ ҚИЗЛАР БАХСЛАРИ

ШПАГАЧИ ҚИЗЛАР БАХСЛАРИ

                Гимнастика бўйича Республика болалар-ўсмирлар ихтисослашган олимпия заҳиралари спорт мактабида давом этаётган “Сателлит” халқаро турнирида 7 сентябрда қиличбозлик йўлакчаларига шпагачи қизлар чиқдилар. Ушбу шахсий мусобақаларда Россия, Қозоғистон, Грузия ва Ўзбекистондан 19 нафар спортчи қуйидаги таркибда баҳлашишди:

 

Ўзбекистон

 

Вероника Рожкова

Гулмира Зияева

Маржона Зубайдуллаева

Малика Хакимова

Севара Рахимова

Жасмина Суюнова

Асал Рахиммирзаева

Юлдуз Усмонова

Рада Касимова

Шахзода Эгамбердиева

 

Қозоғистон

 

Алина Панасюк

Владислава Андреева

Александра Тамбовцева

Камила Абдулхамитова

Дария Давилбекова

София Николайчик

Шанталь Жансугурова

 

Россия

 

Марина Кесаева

 

Грузия

 

Мая  Гучмазова

 

Мусобақаларнинг бошланғич босқичида бўлиб ўтган беллашувлардан сўнг турнирнинг чорак финалига россиялик Марина Кесаева, қозоғистонлик шпагачи қизлар   Камила Абдулхамитова, Владислава Андреева, София Николайчик, Грузиядан Мая  Гучмазова ҳамда  мамлакатимиз вакилалари Малика Хакимова, Рада Касимова, Вероника Рожкова чиқдилар. Бевосита улар “Сателлит” халқаро турнирининг совринли ўринлари учун курашни давом эттирдилар.

Турнирнинг ярим финал босқичида  курашни грузиялик Мая Гучмазова ва ҳамюртимиз Вероника Рожкова, шунингдек россиялик спортчи Марина Кесаева ҳамда яна бир ўзбекистонлик қиличбоз қизимиз Малика Хакимова олиб боришди.

Мая Гучмазова билан беллашувда даставввал устунлик Вероника Рожковада эди – 5:10. Бироқ тажрибали Мая жангнинг иккинчи қисмини жуда юқори савияда олиб борди ва ҳисобни ўз фойдасига 15:14 қилишга муваффақ бўлди.

         Иккинчи ярим финал баҳсида россиялик Мария Кесаева бизнинг спортчимиз Малика Хакимовани 15:10 ҳисобида мағлубиятга учратди.

         Грузиялик шпагачи Мая Гучмазова финалда ҳам ўз маҳоратини намойиш қилиб, рақиби Мария Кесаевани 15:9 ҳисобида мағлубиятга учратди.

         Шундай қилиб шпага бўйича ғолиблик Мая Гучмазовага насиб этди. Мария Кесаева – кумуш, ватандошларимиз Вероника Рожкова ва Малика Хакимова – бронза медаллари соҳибалари бўлди.