Рапирачи қизларимиз – фахрий шоҳсупада

Рапирачи қизларимиз – фахрий шоҳсупада

Тошкентда давом этаётган «Сателлит» халқаро мусобақаларининг иккинчи куни – 6 сентябрда қиличбозлик йўлакларига  спортчи қизлар чиқди. Ана шу шахсий мусобақаларда
7 мамлакат -  Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Филиппин, Гонконг, Бразилия, Италия спортчилари қуйидаги тартибда кураш олиб бордилар:

Ўзбекистон:

  1. Азимова Камола
  2. Алборова Яна
  3. Гедекли Илайда
  4. Зияходжаева Лолита
  5. Илёсова Умида
  6. Иванова Анастасия
  7. Мирзаева Комила
  8. Парпиева Мадинабону
  9. Петрова Анастасия
  10. Таджирова Екатерина
  11. Толкачёва Екатерина
  12.  Усманова Маржона

 

Қозоғистон:

 

  1. Бекболат Камила
  2. Зинова Виктория
  3. Какенова Дана
  4. Проводникова Кристина
  5. Туссупжанова Дияна

 

Бразилия:

 

  1. Булкао Ана Беатриз

 

Россия:

 

  1. Мартянова Марта

 

Италия

  1. Камелетти Марта

Гонконг

  1. Чеунг Кимберли Ванесса

Филиппин

  1. Эстебан Максине Изабел

Рапирачи қизларнинг беллашувлари жуда кескин кечди. Натижада мусобақларнинг чорак финалига россиялик Марта Мартянова, Италиялик Марта Каммилетти, Гонконг вакиласи Чеунг Кимберли Ванесса, юртдошларимиз Яна Алборова, Умида Илёсова ва Мадинабону Парпиева чиқишга муваффақ бўлишди. Мусобақаларнинг навбатдаги босқичида Марта Мартянова (Россия), Марта Каммиллетти (Италия), Яна Алборова ва Умида Илёсова (Ўзбекистон) ўз маҳоратларини исботлай олишди. Улар совринли ўринлар учун курашни давом эттиришди.

Россиялик Марта Мартянова ярим финал бахсларида юртдошимиз Умида Илёсовадан устунлигини аниқ исботлай олди. Буни ҳисоб ҳам яққол кўрсатиб турибди - 15:2. Шу билан бирга Умида “Сателлит” халқаро турнири совриндорлари қаторидан ўрин олганлигини таъкидлаш керак.

Италиялик Марта Камиллеттининг  яна бир рапирачи қизимиз Яна Алборова билан жанги жуда қизиқарли кечди. Яна Алборова анча тажрибали италиялик рақибининг зарбаларини аниқ қайтариб туриб, ҳисобни ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди – 15:13!

Шундай қилиб халқаро турнир финалида россиялик Марта Мартянова ўзбекистонлик спортчи Яна Алборова билан куч синашди. Ушбу жанг жуда қизиқарли кечди. Россиялик рапирачи  Марта Мартянованинг шиддатли ҳужумлари ўз самарасини кўрсатди. Финал жанги 15:11 ҳисобида унинг фойдасига ҳал бўлди ва Марта Мартянова “Сателлит” халқаро турнирининг ғолиби бўлди. Иккинчи ўринда – Яна Алборова.