Яна беш қиличбозимиз жангга киришди

Яна беш қиличбозимиз жангга киришди

Венгрия пойтахти - Будапештда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари давом этади. 16 июль -  мусобақанинг иккинчи куни доирасида эркаклар ўртасида шпага, аёллар ўртасида рапира қуроллари бўйича саралаш беллашувлари ўтказилди.

Мусобақаларда   шпагачиларимиздан Олег Соколов, Жавоҳирбек Нурматов, Ҳасан Бадунов, Файзулла Алимов ҳамда  рапирачимиз Яна Алборова рақибларига қарши саралаш жангларини олиб борди.

Мусобақа регламентига кўра, дастлабки 3 кун ичида барча йўналишларда саралаш баҳслари ўтказилади. Унда муваффақиятли иштирок этганлар 18 июлдан бошлаб медаллар учун кураш олиб боришади