Иорданиянинг Оммон шаҳрида бўлиб ўтаётган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё қиличбозлик чемпионатни Конфедерация 30 йиллик тарихида энг катта воқеа деб ҳисоблаш мумкин.

Иорданиянинг Оммон шаҳрида бўлиб ўтаётган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё қиличбозлик чемпионатни Конфедерация 30 йиллик тарихида энг катта воқеа деб ҳисоблаш мумкин. 24 та тадбирлардан иборат ушбу мусобақада 34 та Осиё ва Океания давлатларидан 700дан ортиқ қиличбозлар қатнашмоқда. Чемпионат 2019 йилнинг 27 февралидан 8 мартига кадар давом этади. 

Осиё қиличбозлар Конфедерацияси Президенти Селсо Дайрит, OFC Президенти Хелн Смит ҳамда FIE бош котиби Эммонуэл Катсиадакис бошчилигида Иорданиянинг Оммон шаҳрида жойлашган Ал – Аҳлия университети стадионида Очилиш Маросимида иштирок этдилар.

Иордания қиличбозлик федерацияси ва Осиё қиличбозлар конфедерацияси Бош котиби Халид Атият томонидан ташкилий қўмитага бошчилик қилиниб, иштирокчиларнинг эҳтиёжлари қондирилмоқда.

 

Манба: Осиё қиличбозлик конфедерациясининг интернетдаги расмий саҳифаси

www.asianfencing.com

 

 

Маълумотни  ЎҚФ ХМ ва ҲБИ бош мутаҳассиси Азизова Н. тайёрлади.