Шоҳсупа тўрида – ўзбек қиличбозлари

Шоҳсупа тўрида – ўзбек қиличбозлари

 

15 февраль - Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясининг кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Биринчи очиқ чемпионати мусобақаларининг биринчи кунида кадетлар ва ўсмирлар шпага ва сабля бўйича шахсий биринчилик учун кураш олиб бордилар.

Ушбу мусобақаларда Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясига аъзо мамлакатлар терма жамоалари қуйидаги таркиб билан иштирок этди:

Шпага бўйича Ўзбекистон терма жамоаси:

 

Ўсмирлар:

 

Собиров Санжарбек

Алимов Санжар

Маматов Асадбек

Алимбаев Хумоюн

Еремннев Матвей

 

Сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси:

 

Кадетлар:

 

Мамутов Шерзод

Расулов Бобур

Олимжонов Бехзод

Душанбоев Жалолиддин

Генжебаев Фазилбек

Бахтиёров Абдулазиз

 

Шпага бўйича Қозоғистон терма жамоаси:

 

 Ўсмирлар:

 

Битютшикин Даниил

Анорқулов Илҳомжон

Дуплакин Владислав

 

Кадетлар:

 

Избасов Сабур

Биржханули Оркен

Наурзбай Рамазан

 

Сабля ва шпага бўйича мусобақаларда, шунингдек Қирғизистон        (Бобек улли Азат, Душибеков Абдурахман, Юсуналиев Жоодат, Мудинов Акмал), Туркманистон (Давлетназаров Жуманазар,Шевченко Илья) терма жамоаларининг вакиллари иштиок этди.

          Шпага бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган шиддатли беллашувлардан сўнг мусобақа финалига Санжарбек Собиров (Ўзбекистон) ва Илҳомжон Анарқулов (Қозоғистан) чиқди. Муросасиз кечган ҳал қилувчи жангда 14:13 ҳисоби билан  Санжарбек Собиров ғалаба қозонди ва  Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясининг биричи чемпиони бўлди. Кумуш медаль  Илҳомжон Анарқуловга, бронза медаллари эса Владислав Дуплакин (Қозоғистон) ва  ватандошимиз Асадбек Маматовга насиб этди.

          Сабля бўйича кадетлар ўртасидаги беллашувлар финалида эса Ўзбекистон вакиллари – Шерзод Мамутов ва Генжабаев Расулбек жанг олиб бордилар. Чемпионлик Шерзод Мамутовга,  иккинчи ўрин Генжабаев Расулбекка насиб этди. Яна бир ватандошимиз Бобур Расулов бронза медали билан тақдирланди.

          Қизлар ўртасида шпага ва сабля бўйича миллий терма жамоалар вакиллари қуйидаги таркибда кураш олиб боришди:

 

Шпага бўйича Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси:

 

Усмонова Юлдуз

Сувонова Жасмина

Қосимова Рада

Раҳимова Севара

Зубайдуллаева Маржона

Эгамбердиева Шаҳзода

Хохлова Александра

 

Сабля бўйича Ўзбекистон кадет  қизлар терма жамоаси:

 

Давибекова Зайнаб

 Худойберганова Севиля

Фенютина Ольга

Эсемуратова Гулбону

Тоғаймуратова Шаҳноза

Бегалиева Асил

 

Қиличбозлик спортининг ушбу турлари бўйича  мусобақаларда, шунингдек Қозоғистон (Хохлова Александра, Серикбай Адема, Мадалиева Тахмина, Оспанова Алина), Қирғизистон (Абдулхамитова Камиля, Переватко Мария, Осмонқулова Бегойим), Токтогулова Айпери), Тожикистан (Абдурахманова Сабрия) терма жамоалари вакиллари иштирок этди.

Шпага бўйича ўсмир қизлар ўртасида Чемпионат ғолиблари:

 

1- ўрин – Сувонова Жасмина (Ўзбекистон).

2-ўрин – Абдулхамитова Камиля (Қирғизистон).

3-ўринлар: Эгамбердиева Шаҳзода (Ўзбекистон);

            Қосимова Рада (Ўзбекистон).

 

Сабля бўйича кадет қизлар ўртасида Чемпионат ғолиблари:

 

1- ўрин – Давибекова Зайнаб (Ўзбекистон).

2- ўрин – Исроилова Венера (Ўзбекистон).

3-ўринлар: Тоғаймуратова Шаҳноза (Ўзбекистон).

                    Эсемуратова Гулбону (Ўзбекистон).

Бугун – 16 февралда Чемпионатда  ўсмир ўғил ва қиз болалар ўртасида рапира бўйича, кадет ёшлар ва қизлар шпага бўйича шахсий биринчиликлари бўлиб ўтмоқда.