САБЛЯ ЙЎНАЛИШДА ОНЛАЙН МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси томонидан онлайн тизимида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчи виртуал Чемпионатининг бугунги мусобақасида 2008 йилда туғилган ва ундан кичик ёш тоифасидаги спортчилар сабля йўналишида ўзаро яккалик баҳсларини олиб боришди. Мусобақада республикамиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри терма жамоалари аъзолари иштирок этишди.

Мазкур ёш тоифасидаги ёш қиличбозларимиз ғалаба шоҳсуппасини эгаллаш учун муросасиз кураш олиб боришди.

Жуда ҳам шиддатли ва қизиқарли кечган баҳслар натижасига кўра қуйидаги спортчилар олибликка муносиб деб топилди.

Ўғил болалар (2006-2007 й.т.) яккалик баҳси.Сабля.

1 Коптиеулов Ниеталлы – Нукус

2 Абдукаримбеков Сардор – Тошкент

3 Алпамис Оракбаев – Нукус

3 Шарофов Хуснидин – Тошкент

Ўғил болалар (2010-2011 й.т.) яккалик баҳси.Сабля.

1 Алимов Саидибрагим  – NFC (Миллий қиличбозлик клуби)

2 Рахмонов СаидАмир– NFC

3 Турсунбаев Саломат – Нукус

3 Анваров Руслан – Жиззах

Ўғил болалар (2008-2009 й.т.) яккалик баҳси.Сабля.

1 Пулатов Султан – Нукус

2 Алимов Саидибрагим – NFC

3 Бекжанов Артур – Нукус

3 Бахтиеров Мурод – Жиззах.

Қиз болалар (2010-2011) яккалик баҳси.Сабля.

1 Хожибекова Муслима – Тошкент

2 Перевозникова Анастасия - NFC (Миллий қиличбозлик клуби)

3 Бахтиерова Макнуна - Жиззах

Қиз болалар (2006-2007) яккалик баҳси.Сабля.

1 Уснатдинова Дильназ - Нукус

2 Хожибекова М. - Тошкент

3 Махмуджонова Фатима -Тошкент

3 Бабалжанова Дарина -Тошкент

Қиз болалар (2009-2010) яккалик баҳси.Сабля.

1 Ан Александра – Тошкент

2 Хусанбоева Бибиаиша – Тошкент

2 Уснатдинова Дильназ – Нукус.

Эътиборли жиҳати шундаки, 2009-2010 йилларда туғилган спортчи- қизлар орасидаги кечган кескин ва муросасиз мусобақада
Б. Хусанбоева ва Д. Уснатдинова бир хил устунликка эга эдилар, шунинг учун ҳакамлар иккала курашчини ҳам фахрли иккинчи ўрин билан тақдирладилар.

Шундай қилиб, жорий йилнинг 3 август куни старт олган Ўзбекистон биринчи виртуал Чемпионатининг яккалик баҳслари бугун ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ва онлайн турнир ташкилотчилари ушбу мусобақаларни кузатиб турган қиличбозлик спорти иҳлосмандлари ва муҳлислари, мусобақа иштирокчиларининг ота-она ва яқинлари, мураббий ва ҳакамларни қиличбозлик спорти тарихида илк маротаба бўлиб ўтган виртуал турнирни муваффақиятли ўтказишда қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдиради.

Дўстлар уйда қолинг, карантин қоидаларига риоя қилинг ва биз биргаликда Пандемияни енгамиз!

М.Якубова