Қозон 2022 йилги қишки махсус Олимпиада ўйинларини қабул қилади

Россия Федерациясининг Қозон шаҳри 2022 йилги Қишки махсус Олимпиада ўйинларини қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда ушбу мусобақалар расмий сайтида эълон қилинди.

Татаристон пойтахтида ўтадиган турнир 2022 йилнинг 22-28 январь кунлари ўтказилади. Бу каби халқаро спорт мусобақалари Россияда биринчи марта ўтказилади.

Қишки махсус Олимпия ўйинларида 108 мамлакатнинг 2 минг спортчиси иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақаларни ташкил этишга 3 минг нафар кўнгилли жалб этилади, 4 минг киши фахрий меҳмон сифатида таклиф этилади.

Маълумот учун, Қишки махсус Олимпия ўйинлари 1986 йилдан бери ўтказиб келинади. Ушбу мусобақаларда интеллектуал ривожланишда муаммоси бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳар икки йилда ўтказиладиган бу турнирда саккиз ёшдан катталар қатнашиш имконига эга.

Қишки махсус Олимпия ўйинлари дастурига спортнинг етти тури – сноуборд, флорбол, тоғ чанғиси, чанғи пойгаси, фигурали учиш, шорт-трек ва қор ҳовончаларида югуриш киради, деб хабар беради «Дунё» АА.

https://www.pv.uz/uz/news/kazan-primet-zimnie-spetsialnye-olimpijskie-igry-v-2022-godu