Машҳур “Forbes” журнали 2019 йил 1 июнь кунидан 2020 йилнинг 1 июнь санасига қадар энг кўп даромад топган спортчилар номини эълон қилди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, коронавирус пандемияси сабаб спортчиларнинг даромади аввалги даврларга қараганда камайган. Шундан бўлсада, бу рақамлар унчалик кичик эмас.

Теннис бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони, 20 карра Катта дубулға турнирлари ғолиби швейцариялик Рожер Федерер сўнгги 1 йил ичида энг кўп пул топган спортчи, дея эътироф этилди. Унинг барча соҳаларда топган даромади 106.3 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу борадаги

ТОП-10 қуйидаги кўринишда:
1. Рожер Федерер (теннис) – 106.3 миллион АҚШ доллари
2. Криштиану Роналду (футбол) – 105 миллион
3. Лионел Месси (футбол) – 104 миллион
4. Неймар (футбол) – 95.5 миллион
5. Леброн Жеймс (баскетбол) – 88.2 миллион
6. Стефен Карри (баскетбол) – 74.4 миллион
7. Кевин Дюрант (баскетбол) – 63.9 миллион
8. Тайгер Вудс (гольф) – 62.3 миллион
9. Кирк Казинс (америка футболи) – 60.5 миллион
10. Карсон Венс (америка футболи) – 59.1 миллион